Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳи тузилди

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 28 январдаги фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида ҳудудларда нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ва тизимли равишда жамоатчилик эшитувларини ўтказиб бориш белгиланган эди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда янги ташкил этилган жамоатчилик гуруҳи таркиби таништирилиб, тасдиқланди. 

Юзма-юз мулоқотда вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бобур Бекмуродов жамоатчилик гуруҳини ташкил этишдан кўзланган мақсад, гуруҳнинг вазифалари ҳақида маълумот берди.

Жумладан, “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармонида белгиланганидек, давлат идоралари амалга оширилган ишлар бўйича ташкил этилган мазкур жамоат гуруҳларига доимий равишда ҳисобот бериб боришлари ва шу орқали Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришилганлик бўйича йиллик муқобил ҳисоботлар эълон қилиниши қайд этилди. Эътиборлиси, ушбу ҳисоботлар орқали жойлардаги маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятига баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Таклифлардан келиб чиқиб, жамоатчилик гуруҳи 21 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат таркибда тузилди.

– Ушбу жамоатчилик гуруҳи аъзолари аҳоли орасида ҳурмат ва нуфузга эга, амалий ва ҳаётий тажрибаси билан жамият ривожи учун ўз ҳиссасини қўшаётган зиёли қатлам вакиллари ҳисобланади. Улар томонидан Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладган лойиҳалар, қабул қилинаётган қонунлар ижросини таъминлашда, умумамн олганда инсон қадри улуғланган адолатли давлат барпо этишда янги ташабуслар илгари сурилишига ишонаман, – дейди вилоят раҳбари.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш