Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +29.5C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Сирдарёда ногиронлиги бўлган шахслар хатловдан ўтказилади

2022 йил 10 январдан 10 февралга қадар Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи барча 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар уйма-уй юрган ҳолда хатловдан ўтказилади ҳамда яшаш шароити, мавжуд муаммо ва имкониятларидан келиб чиқиб «қониқарли» (яшил), «ўрта» (сариқ) ва «оғир» (қизил) тоифага ажратилади.

2022 йил 1 январь ҳолатига жами 16 ёшдан катта ногиронлиги бўлган шахслар 21762  нафарни ташкил этади. 10-12 январь кунлари 2133 нафар (9,8фоиз) ногиронлиги бўлган шахслар хатловдан ўтказилди. Уларнинг 449 нафари «яшил», 1643 нафари «сариқ» ва 22 нафари қизил тоифага ажратилди. 

Хатлов жараёнларига 273 нафар шифокор ва патронаж ҳамширасидан иборат 22 та хатлов гуруҳи жалб қилинган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш