Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Миллий гвардия бошқармаси биноси фойдаланишга топширилди
Тинч ва осойишта юртдагина ислоҳотлар амалга оширилади, тараққиёт ва юксалиш бўлади. 

Мамлакатимизда тинчлик-осойишталикнинг бардавомлигини таъминлаш йўлида кенг қамровли янгиликлар, ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши бу ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси ходимлари зиммаларидаги масъулиятли вазифани аъло даражада адо этиб, уларга билдирилган ишончни оқлашмоқда. Шу сабабли ҳам ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар учун оилавий шароитларга яқинлаштирилган зарур шароитлар яратиш, меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янги тизим жорий қилинди. Бундай хайрли ишга бош-қош бўлиш ва тизимли йўлга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига юклатилди. Ўтган қисқа вақт ичида соҳа вакиллари саъй-ҳаракати билан Сирдарё вилоятидаги Гулистон Болалар шаҳарчасида тарбияланаётган барча – 41 нафар ўғил-қизларни оилавий болалар уйларига ўтказишга эришилди.

Бугун Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардияси учун қайта таъмирдан чиқарилган янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди. 

Замонавий кўринишда қад ростлаган янги маъмурий бинода ходимлар учун дам олиш хонаси, уларнинг маънавий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш учун маҳсус хона, спорт машғулотлари хонаси, машқлар майдони, мониторинг маркази, фуқароларни қабул қилиш хоналари мавжуд.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Джураев, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Каримов, сектор раҳбарлари, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари, тизим ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, аввало, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан тизимнинг барча ходимларига эзгу тилакларини билдиришди. Янги Ўзбекистонда барпо этилаётган бундай иншоотларда фаолият юритадиган Миллий гвардиянинг ватанпарвар ҳарбий хизматчи ва ходимлари Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан билдирилган ишончни тўлиқ оқлаган ҳолда, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш йўлида “Бурч, садоқат, жасорат” шиорига муносиб тарзда ситқидилдан хизмат қилишларини тилашди.

Шу аснода Миллий гвардия ходимларининг бир гуруҳи намунали хизматлари учун кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ҳамда эсдалик соатлари билан рағбатлантирилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш