Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоятда 2021 йил давомида 150 километрдан ортиқ ичимлик суви тармоғи тортилди

Сирдарё вилояти аҳолисининг қарийб 700 минг нафари ёки 82,2 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 17,9 фоиз аҳолига алтернатив ичимлик суви манбаалари ва махсус транспорт воситалари орқали ичимлик суви етказиб берилади.

2021 йилда ичимлик сув таъминоти бўйича 154 километр ичимлик сув тармоғи тортилди. Жойларда 10 дона ичимлик сув қудуғи қурилди, 14 дона ичимлик сув насоси ҳамда шунча минора ўрнатилди. Ичимлик суви сифатини ошириш учун 5 дона хлорлаш ускунаси ишга туширилди. Таъминотни яхшилаш мақсадида 26 дона янги трансформатор ўрнатилди.

Вилоят бўйича оқава сув тозалаш иншоотининг умумий қуввати 62 минг м3/суткани ташкил этади. Ҳозирда 20 та оқава ҳайдаш насос станциялари ва 247,3 километр оқова тармоқлари мавжуд.

2021 йилда 5,2 километр оқава сув тармоқлари тортилди.

Жумладан, Гулистон, Янгиер ва Ширин шаҳарлари ва Оқолтин, Ховос туман марказларида ҳамда Мирзаобод, Сардоба туманида янги ташкил этилган массивлар оқава сув тизими йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу аҳоли яшаш пунктларининг оқава сув хизматлари билан таъминланганлик даражаси 25 фоизни, вилоят бўйича эса 13 фоизни ташкил этади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш