Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда йил давомида қарийб минг километр электр узатиш тармоғи қурилди

Сирдарё вилоятида 2021 йилда 987 километр узунликдаги электр узатиш тармоғи қурилиши ва эскиларининг янгиланиши ҳисобига 8556,9 км узунликдаги 0,4-110 кВ электр тармоқлари орқали истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмоқда. 

Шунингдек, аҳолини электр энергияси билан таъминлашда 2950 дона турли қувватдаги трансформаторлардан фойдаланилади. Биргина, 2021 йилда 263 дона янги трансформатор ўрнатилди. 

Жумладан, Гулистон шаҳридаги «Марказ» подстанциясига 25 000 кВА қувватга эга бўлган йирик трансфоматор ўрнатилиши натижасида Гулистон шаҳри ва Мирзаобод туманидаги 30 мингга яқин аҳоли ва 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига электр энергияси узилишларсиз етказиб берилмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш