Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Боёвутда 3 нафар эгизак дунёга келди
Шу йилнинг 4 январь тонгида Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Анорзор маҳалласида яшовчи 27 ёшли Мафтуна Тошпўлатова бирваракайига 3 нафар эгизакнинг онасига айланди. 

Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг акушерлик комплексида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун алоҳида мутахассислар ва зарур тиббий жиҳозлар ҳозирланди. 

Кесарча усулида, асоратсиз ўтказилган туғуруқ амалиёти натижасида 2,9 ва 2 килограммлик икки нафар қизалоқ ҳамда 3 килограммлик ўғил бола дунёга келди.  Эгизакларга Мадинахон, Муҳаммадзиё ва Муслимахон деб исм қўйилди.

Айни пайтда гўдакларнинг аҳволи қониқарли. Шифокорлар уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланишига бош-қош бўлиб турибди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш