Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Диққат, янги ташаббус! Интенсив ўқув курслари
"Агробанк" акциядорлик тижорат банки ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида фермер хўжаликлари раҳбар ва ишчи ҳодимлари учун интенсив ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси вилоятимиз бўйлаб 3500 га яқин фермер хўжаликларини қамраб олишни режалаштирган бўлиб, фермерлар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар, замонавий техника ва технологиялар, ердан унумли фойдаланиш, инновасион ечимлар, амалиётда учрайдиган муаммоларни бартараф этишда маҳаллий ва хорижий ёндашувлар бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўладилар.

Ҳозирги кундаги долзарб ва зарур бўлган сувдан самарали фойдаланиш технологиялари, зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш усуллари, чорвачилик ва паррандачилик йўналишида инновасион интенсив технологиялар, деҳқончиликда ҳосилдорликни оширишнинг замонавий усуллари, фермер хўжалиги менежменти, тупроқ унумдорлиги, муаммолари ва унинг сифатини яхшилаш чора-тадбирлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини териш, сақлаш, ишлов бериш ва сотиш, қишлоқ хўжалиги маркетингги мавзулар ўқув курс давомида ўқитиб борилади.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент давлат аграр университет, соҳадаги олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтлари, Швейсария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш бўйича миллий лойиҳаси, Қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро ташкилотлар ҳамкорлик қилмоқда.

Машғлотлар "Агробанк" акциядорлик тижорат банки Сирдарё вилоят бошқармаси биносида замонавий жихозланган ўқув хоналарида малакали тренерлар томонида олиб борилади. Ўқув жараёни 2021 йилнинг ноябр ойидан 2022 йилнинг якунига қадар давом этади.

Тушлик, транспорт хизмати ҳамда олис ҳудудлардан келган тингловчилар учун меҳмонхона хизматлари тижорат банки томонидан бепул қоплаб берилади.

Ўқув курсига қатнашиш истагида бўлганлар телеграмм бот орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши мумкин. Шошилинг жойлар сони чегараланган.

Мурожаат учун телефонлар:  +998 99 440 44 02, +998 97 278 31 00

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш