Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё маҳаллаларида радиоузеллар ташкил этилади
Бугунги шиддат билан ривожланаётган замонда телевидения ёки интернет орқали мамлакатимизда ва хорижда юз бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор хабардор бўлишнинг имкони бор, бироқ ўзимиз яшаб турган маҳаллада қандай янгиликлар бўлаётгани ҳақида ўз вақтида хабардормизми? Албатта, йўқ!

Авваллари, маҳаллалар марказида ўрнатилган радиоузел орқали янгиликларни бериб бориш, муҳим эълонларни маҳалла аҳлига тезкор етказишнинг имконияти бор эди.

Ҳозирги вақтда маҳаллаларда ҳар доим ҳам ҳаммани йиғиб гаплашиш учун имконият ва шарт-шароитлар бўлавермайди. Маҳалла раисларининг аҳоли билан очиқ мулоқоти учун етарли шароит йўқ. Бунинг учун алоқа воситасининг ўзи йўқ.

Ушбу муаммони ҳал қилиш мақсадида тажриба-синов тариқасида дастлаб Сирдарё туманининг “Илғор” ҳамда “Элобод” маҳалласида радиоузел ташкил қилинди.

Ушбу радиоузел эшиттиришларида қонун, қарор ва фармойишлар тарғиботи, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Шунингдек, миллий қадриятларни тараннум этувчи қўшиқлар, аудио китоблар, ўзбек ва жаҳон мусиқалари аҳоли эътиборига эшиттириб борилади. Келгусида вилоятнинг барча туман (шаҳар) ларининг чекка маҳаллаларида радиоузеллар ўрнатилиши режалаштирилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш