Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ҳоким ўринбосари «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчиларидан 6 нафарини ўз қарамоғига олди
Дунёда ота-она меҳридан улуғвор туйғу бўлмаса керак. Меҳрибонлик уйларидаги тарбияланувчиларни ўз қарамоғига олиб, хайрли ишга қўл ураётганлар сони тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида қисқа вақт ичида оилавий болалар уйи бештага етганлиги ҳам бунга яққол мисолдир.

Гулистон шаҳри "Дўстлик" маҳалласи  "Миришкорлар" кўчаси 45 уйда истиқомат қилувчи Лазизбек Ахмедов  ва унинг турмуш ўртоғи Райхонахон анчадан буён бир эзгу ниятни дилига тугиб юрганди.

Бу оила Гулистон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси"дан 4 нафар ўғил ва 2 нафар қизни ўз тарбиясига олиб, "Янги Ўзбекистон болалари" номли оилавий болалар уйини ташкил этди.

Маҳалланинг ибратли оиласига барча ҳавас билан қарайди. Уларнинг уч ўғил ва бир қизи бўлиб, ўғиллари мактабда, қизи эса мактабгача таълим ташкилотида таҳсил олмоқда. 

Оила бошлиғи Лазизбек Гулистон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, турмуш ўртоғи Райхонахон эса банк ходимаси бўлиб ишлайди. Тарбияга олинган болалар учун хонадонда барча шароитлар яратилган.

Маълумот ўрнида, бугунга қадар вилоятнинг Мирзаобод туманида битта, Гулистон шаҳрида учта оилавий болалар уйи ташкил этилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш