



«Юсуф» жоме масжиди 1993 йилда ҳашар йўли билан қурилган ва ўтган давр мобайнида унинг биноси эскириб, пойдеворлари яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Жоме масжиди биносини қайта қуриш ишлари 2020 йилнинг июнь ойидан «Вақф» хайрия жамоат фонди ҳомийлигида бошланиб, бугунги кунга келиб масжид тўлиқ янгиланди. Масжиднинг катта хонақоҳида 750 киши, айвон қисмида эса 1000 киши ибодат қилиши мумкин. Бинонинг узунлиги 24 метр, эни эса 18 метрни ташкил этади. Масжидга 19 метрлик гумбаз ҳам ўрнатилган.
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров жоме масжидининг янги биносида намозхонлар иштирокида ўқилган илк намозида қатнашган ва масжид аҳлини ҳамда мазкур жомени барпо этишга ҳисса қўшган барчани янги масжид билан қутлаб, ҳақига дуолар қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан масжид сарф-харажатлари учун 20 миллион сўмлик сертификат топширилди.
110,2 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
116,4 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
878.599 %
2022 йилнинг январ ойи ҳолатига
117,0 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
110,8 %
2021 йилнинг январ-декабр ойига нисбатан фоизи
109.1 %
2021 йилнинг январ-декабрь ойига нисбатан фоизи