Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда келгуси йил ҳосили учун 4 минг 965 тонна уруғлик чигит жамғарилган

 Республикамизда, қолаверса, Сирдарё вилоятида ҳам пахта етиштирувчи субъектларни эртапишар, серҳосил, навдорлиги юқори, генетик жиҳатдан соф, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, тола сифати Давлат стандарт талабларига жавоб бера оладиган истиқболли навлар билан таъминлаш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш ва ундан юқори ҳосил олиш борасида муҳим қадамлар ташланди.

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзагроинспекция” унинг ҳудудий бошқармалари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Уруғлик пахталарни навлар кесимида жамғарилиши ва стандарт талаблари асосида сақланиши устидан назоратни йўлга қўйишгани ютуқларнинг бош омили бўлмоқда.

“Ўзагроинспекция”нинг Сирдарё вилоят бошқармаси ташаббуси билан “Сирдарё вилоятида 2022 йил ҳосили учун уруғлик чигитларни навлар кесимида жамғарилиши ва стандарт талаблари асосида сақланиши” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб, Гулистон туманидаги “Гулистон сайқал ҳамкор” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта тўқимачилик кластерининг пахта пунктида бўлишиб, 2021 йил ҳосилидан жамғарилган 978 тонна, эртапишар “Султон” навли уруғлик пахта хомашёсини сақлаш, ундан ажратиб олиниши кўзда тутилган уруғлик чигит сифати билан боғлиқ маълумотлардан хабардор бўлишди.

–Юртимизда пахта хомашёси етиштиришнинг кластер тизимига ўтганлиги, қисқа вақт ичида пахтачиликда кескин ўзгаришлар қилишга замин яратди, –дейди  “Ўзагроинспекция”нинг  “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари етиштирилиши ва таъминотини назорат қилиш” бўлими бош инспектори Баҳодир Бегимқулов. –Сирдарёда 2021 йил ҳосилидан 5 та пахта-тўқимачилик кластерларига қарашли уруғлик пахта қабул қилиш корхоналари ва 4 та элита уруғчилик хўжаликлари томонидан 4 минг 965 тонна уруғлик пахта хомашёси жамғарилди. Ушбу уруғлик пахтанинг 4 минг 493 тоннаси асосий, 472 тоннаси захира фондига қабул қилинди. Қабул қилинган уруғлик пахта хом ашёсининг 4 минг 740 тоннаси пахта-тўқимачилик кластер корхоналарида, 225 тоннаси элита уруғчилик хўжаликларида сақланмоқда. Буни навлар кесимида айтадиган бўлсак, Сирдарё вилояти учун давлат реестрига киритилган “С-6524” нави 1 минг 21 тонна, “Султон” нави 3 минг 266 тонна, “Ан-Боёвут-2” нави 199 тонна, “Бухоро-102” нави 478 тоннани ташкил қилади.

Шундан сўнг, Пресс-тур иштирокчилари корхонадаги пахта бунти, уни сақлаш жараёнлари, пахта хомашёсидан ажратиб олинаётган уруғлик чигит, уни сифат кўрсаткичини назорат қилиб борувчи лаборатория фаолияти билан таништирилди. Журналистларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари батафсил жавоб беришди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш