Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда жорий мавсум 97 минг 600 гектар майдонда кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилади

Мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ота-боболаримиз “Ер ҳайдасанг куз ҳайда, куз ҳайдамасанг юз ҳайда”, деб бекорга айтмаган. Зеро, сифатли ўтказилган кузги шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Ерларни сифатли ва юқори унум билан шудгорлашга эришиш учун трактор, плуглар олдиндан ишга шай ҳолга келтирилиши ва созланиши, далалар эса ҳайдовга тайёрланган бўлиши, ҳайдов тўғри ташкил этилиши ҳамда унинг сифати доимий назорат остида бўлиши лозим.

Вилоятда 2022 йил ҳосили учун пахтачилик йўналишдаги 9 та кластер ва 1522 та фермер хўжаликларидаги 97 минг 600 гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, Сардоба туманида 11 минг 500 гектар, Ховос туманида 12 минг гектар, Боёвут туманида 13 минг 500 гектар, Сайхунобод туманида 13 минг гектар, Оқолтин туманида 16 минг гектар, Сирдарё туманида 11 минг гектар, Гулистон туманида 10 минг 600 гектар ва Мирзаобод туманида 10 минг гектар ер майдонида кузги шудгорлаш ишлари олиб борилади. 

–Бу агротехник тадбирларни амалга ошириш учун 160 та отряд тузилиб, 356 та ҳайдов тракторлари ва 356 плуглар техник кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шай қилиб қўйилган, –дейди “Ўзагроинспекция” Сирдарё вилоят бошқармасининг “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш” бўлими катта инспектори Абдулатиф Қосимов. –Мазкур техникаларнинг 46 таси Боёвут туманига, 33 таси Гулистон туманига, 40 таси Мирзаобод туманига, 63 таси Оқолтин туманига жалб қилинган. Сардоба туманида 39 та, Сайхунобод туманида 53 та, Сирдарё туманида 56 та ва Ховос туманида 26 та хайдов таркторлари шудгорлашда иштирок этмоқда. 

Бугунги кунда 233 та хайдов таркторлари билан бир кунда 1 минг 908 гектар, мавсум бошидан эса 15 минг 904 гектар ер майдони сифатли шудгорланди. Хусусан, Сардоба туманида 1 минг 955 гектар, Ховосда 1 минг 813 гектар, Боёвутда 1 минг 894 гектар, Сайхунободда 1 минг 904 гектар, Оқолтинда 3 минг 50 гектар, Сирдарёда 1 минг 696 гектар, Гулистонда 1 минг 694 гектар ва Мирзаобод туманида 1 минг 898 гектар ер майдонларида шудгорлаш ишлари якунланган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш