Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда иситиш мавсуми бугундан бошланади
Вилоят ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ вилоят ҳудудида 2021-2022-йилги куз-қиш даврида иситиш мавсуми жорий йилнинг 15 октабридан бошланди.

Қарорга кўра, мавсумни нохуш ҳолатларсиз ўтказиш мақсадида “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ҳудудгаз  Сирдарё” газ таъминоти филиали, вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Сирдарё сувтаъминот” МЧЖ ҳудудий бўлимларида 24 соатлик авария-диспетчерлик хизматлари ташкил этилади.

Шунингдек, мавсум давомида мавжуд иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи қозонхоналар ва тармоқлар барқарор ишлашини таъминлаш учун туман ва шаҳар ҳокимликларида, барча ижтимоий соҳа муассасаларида раҳбар ҳодимларидан иборат суткалик навбатчилик йўлга қўйилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш