Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда 68 та ҳолатда алимент тўловлари пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда тўлиқ қопланган
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда маълум қилинишича, жорий йил 9 ой давомида 85655 та 1 триллион 437 миллиард сўмлик ҳужжатларнинг ижроси таъминланиб, 558 миллиард сўм ундирилган. Шундан, давлат бюджетига 258 миллиард сўм маблағ ундирилиши таъминланган.

Солиқ қарздорлигини қисқартириш юзасидан тасдиқланган режа-график асосида 225 миллиард сўм маблағ амалда ундирилган.

Судлар ҳамда ваколатли органларнинг қарорлари асосида давлат фойдасига 13 миллиард сўмлик жарималарнинг амалда ундирилишига эришилган. Ундирувларнинг 4,6 миллиард сўми йўл ҳаракати хавфсизлиги органларининг жарималарига тўғри келади. 

Давлат даромадига ўтказилиши белгиланган мол-мулкларни ижроси билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 623 миллион сўмлик мол-мулклар ва валюта маблағларининг давлат даромадига ўтказилган.

Шунингдек, тижорат банклари фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 148 миллиард сўм кредит қарздорлиги қопланган.

Жисмоний ва юридик шахслар фойдасига ундирувларни назарда тутувчи қарздорлик ижро ҳужжатларига асосан ундирилган 300 миллиард сўм маблағларнинг 6,5 миллиард сўмдан зиёди тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилган.

Ундирилган маблағларнинг 16,5 миллиард сўми “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилган.

Бюро органларида долзарб йўналишлардан бири бўлган алимент ундируви билан боғлиқ ижро ишлари бўйича 9 238 нафар болаларнинг таъминоти учун 8 339 нафар қарздорлардан даврий тўловлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида бу йўналиш бўйича тарафларни ўзаро яраштириш мақсадида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 553 та оила қайта тикланишига эришилди.

Шунингдек, алимент тўловлари бўйича 68 та ҳолатда қарздорлар томонидан болаларининг вояга етгунига қадар таъминоти пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда тўлиқ қопланди.

Соҳада замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда вояга етмаганларнинг алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган тизими йўлга қўйилган. Алимент ижро ҳужжатлари бўйича “МИБ-портал” дастурий таъминоти орқали ундирилган маблағларни онлайн равишда кузатиб бориш имконияти жорий этилди.

Алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар натижасида йил бошидан вилоятда жами 2 363 нафар фуқаролар доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилган.

Тадбирда, соҳа ходимлари томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш соҳасидаги тарғибот тадбирларини ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимлари соҳа вакиллари билан ҳамкорликни янада кучайтириш хусусида келишиб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш