Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
18 октябрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

Ушбу сессияда ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга қатор масалалар муҳокама этилиши назарда тутилган. Жумладан,

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижроси тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ҳамда 2021-йил 31-майда ПҚ-5132-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 19-майдаги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5117-сонли қарори ижроси тўғрисида;

- вилоят маҳаллий буджетининг ижроси юзасидан вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи (А.Рахимов)нинг ҳисоботи;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармойишларида, ҳукумат қарорлари ва баёнларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инфратузилма обектларини қуриш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш мақсадида вилоят маҳаллий буджетининг 2021-йил ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан маблағларни ажартиш ҳамда вилоят маҳаллий буджети параметрларида баъзи буджет тақсимловчиларига ажратилган маблағларга ўзгартириш киритиш  тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 22-апрелдаги 213-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлашда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳузуридаги “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан Мирзаобод, Сирдарё туманлари “Саҳоват ва кўмак” жамғармаларига ажратиладиган маблағлар тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш