Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёлик ўқувчи бир вақтда 7 та олийгоҳга ўқишга кирди
Янги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланаётган ўғил-қизлар кўплаб топилади. Айниқса, муҳтарам Президентимизнинг «Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” ва “Ёшлар учинчи ренессанс – драйверлари” дея билдирган ишончларидан куч олган юрт фарзандлари бугунда ўқиб, изланиб, давлатимиз раҳбарининг ишончини оқлашга тинимсиз ҳаракат қилишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи битирувчиси Моҳичеҳра Хурсановa билимгоҳни аъло баҳоларга тамомлади.

Моҳичеҳра илмга чанқоқлиги ва тиришқоқлиги сабабли турли тадбирларда муваффақиятларга эришган. Билимдон ўқувчи вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан бир неча бор ташаккурномалар олиш билан бир қаторда устозлари ва тенгдошларининг олқишларига сазовор бўлган. 

Юртимизда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида М.Ҳурсановa бир йўла қатор олийгоҳларга хужжат топширди. Қувонарли жиҳати, у малакатизимдаги 5 та олий таълим муассасаларига, жумладан, ИИВ Академиясига, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари, Ўзбекистон Миллий, Тошкент педагогика ва Гулистон давлат университетларига ҳамда 2 та хорижий давлат университетларига, хусусан, Италиянинг Сапиенза ди Рома (Рим Давлат университети) ва Cассино университетларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

Ҳозирда Моҳичеҳра ушбу олий ўқув юртларидан Италиянинг Сапиенза ди Рома (Рим Давлат университети)ни танлаб, таълим олишни давом эттирмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш