Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда ирригация тармоқлари тозаланмоқда

Дунё бўйлаб сув тақчиллиги йилдан йилга ортиб бормоқда. Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида бу соҳада ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Айниқса, қабул қилинаётган фармон ва қарорлар ижроси асносида томчилатиб, ёмғирлатиб суғориш каби тежамкор усуллар татбиқ этилаяпти. Қолаверса, сув тармоқларида турли исрофгарчиликларни бартараф этиш бўйича қилинаётган ишлар соҳада қўл келаяпти.

Сирдарё вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан ирригация тармоқларини тозалаш, сув олувчи ва сув тўсувчи иншоотларни таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Шу кунларда Гулистон тумани Ҳ.Олимжон маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини сув билан таъминловчи, сув ўтказиш қуввати 4 м³/сек бўлган “Дўстлик-10” каналининг 3,4 км қисмини тозалашга 1 дона экскаватор жалб қилинган.

Сайхунобод туманидаги Шўрузак, Пахтакор ва Ўзбекистон ҳудудларини сув билан таъминловчи, сув ўтказиш қуввати 8 м³/сек бўлган Шўрузак хўжаликлараро каналининг 6,5 км қисмини тозалаш ва 7 дона гидротехник иншоотларни таъмирлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди.  

Шунингдек, Оқолтин туманидаги “Ўнг тармоқ-4-1” хўжаликлараро канали, У.Носир ҳудудидаги фермер хўжаликларининг ички суғориш тармоқларини тозалаш ишларига ҳам техника ва механизмлар ажратилган.  

Бундан ташқари Шўрузак-Сирдарё ирригация тизими бошқармаси қарашли 10 та сувчилар уйи, Боёвут тумани ирригация бўлимига қарашли 3 та сувчилар уйининг атрофлари тозаланиб, ободонлаштирилди. Бино ва иншоотлар таъмирланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш