Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёнинг обод гўшалари

Сирдарё вилояти ҳудудлари қатори Гулистон шаҳридаги "Шодлик" маҳалласида ҳам ижтимоий-иқтисодий соҳадаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга асосий эътибор қаратилиб, маҳаллада бир қатор ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, маҳалладаги кўп қаватли уйлар олдида 1 та янги болалар майдончаси ва 3 та айвон ўрнатилди. Эскириб қолган 64 та ўриндиқлар, 5 та айвон, 3 та болалар спорт майдончаси қайта таъмирланди. Алишер Навоий кўчасининг шу маҳалладан ўтган 1.1 км қисмига 700 тонна асфальт ётқизилиб, текис ва равон ҳолатга келтирилди. Кўча четидаги 50 та бетон симёғочлар замонавий типдаги симёғочларга алмаштирилди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди. Автомашиналарнинг тўхташ жойларига йўл ҳаракати белгилари чизилди.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида 2 та газ тақсимлаш пункти таъмирланди. 5 та кўп қаватли уйларнинг ташқи фасад ва подъезд қисмлари таъмирланиб, ушбу уйларнинг олд қисми, кўчанинг четларига 1.600 туп манзарали дарахт ва 8.200 дона гуллар ҳамда 2.800 кв.м майдонга табиий чим экилди.

Маҳалланинг обод қилиб, кўркам гўшага айлантиришда вилоятнинг 2-сектор жамоаси алоҳида жонбозлик кўрсатди. Шунингдек, нафақат шаҳарнинг бошқа маҳаллаларида, балки вилоят бўйлаб амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида барча мутасаддиларга муҳтарам Президентимизнинг “Барча даражадаги раҳбарлар бир мақсад – халқ розилиги йўлида меҳнат қилиши лозим” деган гаплари дастуриламал бўлмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш