Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгашининг навбатдаги 5 йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари аъзоларининг руйхатини тасдиқлаш ҳамда уларнинг биринчи мажлисларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилган эди. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаш аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қўмита раиси Наримон Умаров, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Талъатжон Хайдаров ҳамда Соғлиқни Сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов иштирок этди.

Жорий йилнинг 9 ойида 225 та (2020 йилда 176 та) турли тоифадаги мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур кўрсаткич ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида, Гулистон шаҳрида 72 та, Гулистон туманида 21 та, Мирзаободда 13 та, Боёвутда 22 та, Сирдарёда 18 та, Сайхунободда 16 та, Оқолтинда 13 та, Ховосда 17 та, Сардобада 11 та, Янгиерда 15 та ва Ширинда 7 та коррупция билан боғлиқ жиноятлар содир қилинган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор ва бошқа шахсларнинг асосий қисми, яъни, 185 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 47 нафари фирибгарлик, 2 нафари нодавлат ташкилотида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, 5 нафари мансабини суиистеъмол қилиш ва бошқалардан иборат. Коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 26,6 млрд.сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланган бўлиб, мазкур тоифадаги жиноят ишларининг тергови жараёнида 22,1 млрд.сўми ёки 83 фоизи ундирилиши таъминланган.

Бундай жиноятлар кўпроқ ижтимоий соҳаларда содир этилмоқда. Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида 15 та, мактабгача таълим 4 та, халқ таълими 9 та, олий ва ўрта-махсус таълим 4 та жиноят ишлари қўзғатилиб, 44 нафар шахслар жавобгарликка тортилган, жиноят оқибатида 6 млрд. сўмга яқин бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Йиғилишда сўзга чиққанлар Коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва улар ижросида ҳудудий кенгашларнинг ўрни, мазкур кенгашлар амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тақдим этиш механизмлари ҳамда уларнинг олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида маълумот беришди.

–Энди вазият ўзгарди. Очиқлик принципи эълон қилинди. Энди айбдорлар нафақат жиноий жавобгарликка тортилаяпти, балки, бутун халқ олдида исми ва кирдикорлари ошкор этилиб, тегишли баҳоси берилаяпти, –деди Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг котибияти мудири Гулчеҳра Джонжигитова. –Бугун бундай жиноятларни очиқдан-очиқ эълон қилиб, коррупцияни бартараф этиш бўйича амалий ишларни якунига етказиш ҳамда уларнинг илдизларига болта уриш учун Давлатимиз раҳбари катта истак ва кучли сиёсий ирода билан иш олиб бормоқда. Биз ҳам уларга елкадош бўлиб, ушбу иллатни йўқ қилишимиз лозим.

Йиғилишда Сирдарё вилояти Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг Низоми ва 2021-йил октябр-декабр ойлари учун мўжалланган иш режаси тасдиқланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш