Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон шаҳри маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзодлар сараланди

 

Республикада илк маротаба Гулистон шаҳрининг 24 та маҳалласида “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинган эди.

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар сифатида олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозимлиги қайд этилган.

Ушбу талаблар асосида вилоят ва туман ташкилотларидан 43 нафар раҳбар ходимлар “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига номзод сифатида танлаб олинди.

Маълумот ўрнида, танлаб олинган номзодларнинг барчаси олий маълумотли (иқтисодчи), шу жумладан, 6 нафари вилоят ташкилотининг раҳбар ўринбосари, 10 нафари бўлим бошлиғи, шунингдек, 2 нафари вилоят тижорат банки бошқарувчи ўринбосари,15 нафари банкда бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари номзодлар иштирокида “ҳоким ўринбосари”нинг асосий вазифаларини ва лавозим мажбуриятларини тушунтириш мақсадида Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ўқув семинар ташкил этилди.

Шунингдек, жорий этилган тизим ва ходимларнинг вазифалари, тизим келгусида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ўсишига ижобий таъсир этиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда ОАВ вакиллари ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Тадбир якунида иштирокчиларга махсус сертификат топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш