Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Санкт-Петербург делегацияси Сирдарёда
Айни кунларда Санкт-Петербург делегацияси мамлакатимизга ташриф буюрган.

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимлигида делегация аъзоси Санкт-Петербург шаҳри МДҲ давлатлари ва РФ шаҳарлари ташқи алоқалари қўмитаси раиси Кассюра Евгений Владимирович билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят ҳокими ўринбосари Шохруҳ Исоқулов меҳмонга ташриф учун миннатдорлик билдириб, бу келгусида Сирдарё вилояти ҳамда Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Бунга жавобан Евгений Кассюра илиқ ва самимий қабулдан мамнун эканлигини билдириб, Сирдарёнинг бугунги кундаги экспорт салоҳияти, ҳудудда инвесторларга яратилаётган шароитлар билан қизиқди.

Шунингдек, Шохруҳ Исоқулов вилоятда кейинги беш йилда амалга оширилаётган ишлар, вилоятнинг жойлашуви жиҳатдан туризм ва инвестициявий лойиҳаларни йўлга қўйишга қулайлиги, саноат, тиббиёт, маданият каби соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида тушунча берди.

Томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорлик муносабатларининг ривожланиши давлатлар раҳбарларининг қарори билан белгиланганини таъкидладилар.

Хусусан, ҳамкорликда Сирдарё вилоятида Санкт-Петербург савдо уйи ташкил этиш, экспорт маҳсулотлари, айниқса, мева-сабзовотларни тўғридан-тўғри етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш