Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +8.1C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
"Бахтли оиланинг қувноқ болалари" — Сирдарёда яна бир оилавий болалар уйи ташкил этилди.
Болалар – келажагимиз. Уларни ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам маънан соғлом қилиб камолга етказиш барчамизнинг асосий вазифамиздир. Мамлакатнинг эртанги куни, тинч ва обод бўлиши энг олдин мана шу ўсиб-унаётган болаларимизга боғлиқ. 

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ҳамда раҳнамолигида ота-она қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар учун оилавий шароитларга яқинлаштирилган зарур шароитлар яратиш, оилавий болалар уйларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Айниқса, давлатимиз раҳбари раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилингани қисқа вақт ичида ўз самарасини бера бошлади.

Гулистон шаҳар "Намуна" маҳалласида истиқомад қилувчи Жумаевлар оиласи ҳам оилавий болалар уйи ташкил этиш юзасидан мурожаат қилган эди. Сирдарё вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Гулистон ҳарбий Прокуратураси, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан мурожаат ўрганиб чиқилиб, ижобий хулоса берилди.

Куни кеча Жумаевлар хонадонида "Бахтли оиланинг қувноқ болалари" номли яна бир оилавий болалар уйи ташкил этилди.

Ботир Жумаев ва Шоира Жумаева 3 нафар фарзандлари қаторига яна 5 нафар "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчиларини фарзандликка олиб, халқимизга хос меҳр-оқибат ва инсонийликнинг юксак намунасини кўрсатди.

Оилавий болалар уйининг очилиш тадбирида мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар вакиллар сўзга чиқиб, саховатпеша хонадоннинг эзгу амалларига муваффақият тилашди.

Эндиликда васийлик ва ҳомийлик органлари оилавий болалар уйини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, тарбияловчи ота-оналарга зарур ташкилий ёрдам кўрсатадилар ҳамда тарбияланувчи болалар турмуши ва тарбияланишида зарур шароитлар яратишга доимий кўмаклашадилар.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Болтаевлар оиласида вилоятда илк оилавий болалар уйи йўлга қўйилган эди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш