Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Секторлар фаолияти баҳоланди
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг давлат ҳокимияти органлари ва секторларига бўлган ишончини ўрганиш ва фаолиятини мониторинг қилиш мақсадида Сирдарё вилояти ҳудудий секторларнинг 2021 йил I-ярим йиллиги давридаги фаолияти 3 та йўналиш, яъни, аҳоли ўртасида сўровнома ўтказиш, 13 та ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари ҳамда сектор раҳбарлари ва котибларининг ilm.argos.uz платформаси ёрдамида ўз устида ишлаши ва билим даражаларини синаш орқали ўрганилиб, мутасаддилар томонидан баҳоланди.

Дастлаб, вилоятдаги барча ҳудудлар қамраб олинган ҳолда 236 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳар бир маҳаллада 10 нафардан ортиқ (жами 2 549 нафар) фуқаролар билан ижтимоий аноним сўровномалар ўтказилди.

Ўтказилган сўровномаларда 11 та туман (шаҳар)ларда жами 
2 785 нафар респодентлар иштирок этиб, эркаклар 1 515 нафар (54,4%), аёллар 1 270 нафар (45,6%)ни ташкил этди. Сўровнома натижаларига кўра, аҳолининг барча йўналишлар бўйича қониқиш даражаси 66,0%ни (2020 йил якунлари бўйича 59,0% бўлган) ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 7,0%га ўсган. Фуқароларнинг қайси секторга мансублиги ўрганилганда, 2 141 нафар (84%) фуқаролар ўзи яшаётган ҳудудга бириктирилган секторни билишлиги, 407 нафар (16%) фуқаролар эса бундай маълумотдан бехабар эканлиги маълум бўлди.

Шунингдек, ҳудудлар кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларининг қониқиш даражаси энг юқори Ширин шаҳрида (88,8%), Ховос туманида (72,9%), Гулистон шаҳрида (72,1%), қониқиш даражаси энг паст кўрсаткич эса Оқолтин туманида (54,0%), Гулистон туманида (55,8%) ва Сардоба туманида (58,1%) қайд этилди. Бундан ташқари, аҳолининг 6 та соҳада, жумладан, аҳолининг транспорт хизматларидан 14%, автомобиль йўллари сифатидан 29,5%, уй-жой коммунал хизматларидан 14,7%, сув таъминоти хизматларидан 16,8%, электр энергияси хизматидан 7,9%, газ таъминотидан 20,6% қониқмаслиги аниқланган.

Шунда кўра, вилоятдаги сектор раҳбарлари фаолиятларининг умумий рейтингида қуйидаги ўринларни эгаллашди:

Ҳудудлардаги 1-сектор кесимида, яъни туман (шаҳар) ҳокимлари орасида энг яхши кўрсаткич Ширин шаҳар, Оқолтин ва Ховос тумани ҳокимларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткич Гулистон тумани ва Янгиер шаҳар ҳокимларига тўғри келади.

2-сектор бўйича эса энг яхши кўрсаткич Ширин шаҳар, Мирзаобод ва Сирдарё туман прокурорларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткич Сайхунобод ва Сардоба туман прокурорларига тааллуқли.

3-секторларда энг яхши кўрсаткич Ширин шаҳар, Ховос ва Боёвут тумани ички ишлар бўлими бошлиқларига тегишли, энг паст кўрсаткичлар эса Гулистон ва Оқолтин туман ИИБ бошлиқларига тегишли бўлмоқда.

4-сектор раҳбарлари ичида энг яхши кўрсаткич Ширин, Янгиер шаҳарлари ва Мирзаобод туман инспекциялари бошлиқларига тегишли бўлса, энг паст кўрсаткич Гулистон, ва Боёвут туман давлат солиқ инспекцияларига тегишли ҳисобланади.

Вилоятдаги жами 44 та секторлар фаолияти юзасидан таҳлил қилинганда энг яхши натижаларни, яъни 1-5-ўринларни Ширин шаҳар ИИБ бошлиғи, Ширин шаҳар прокурори, Ховос тумани ИИБ бошлиғи, Боёвут тумани ИИБ бошлиғи, Оқолтин тумани ҳокимлари эгаллаб турибди.

Қониқарсиз 5 та секторлар рўйхатида эса Боёвут туман ДСИ бошлиғи (40-ўрин), Сардоба туман прокурори (41-ўрин), Сайхунобод туман прокурори (42-ўрин), Гулистон тумани ДСИ бошлиғи (43-ўрин) ва энг охирги ўринни Гулистон туман ҳокими (44-ўрин) эгаллаган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш