Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят аҳлининг мурожаатларини қабул қилишда яна бир қулайлик
Бугунги кунда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг турли кўринишларидан фойдаланилмоқда. Мутасадди раҳбарларнинг сайёр қабуллари, маҳаллабай, уйма-уй учрашувлар, муҳтарам Президентимиз кўрсатмаларига асосанташкил этилган халқ, вертуал қабулхоналар дейсизми, барчаси юртдошларимизни рози қилиш, мушкулини осон қилиб, муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Aгар фуқаро бу каби учрашув, қабулларда иштирок этолмаган бўлса, онлайн мурожаат қилишга шароити бўлмаса нима қилади, деган ҳақли савол туғилиши мумкин.

Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносида юқоридаги холларга дуч келган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида яна бир янгича тизим тажриба тариқасида йўлга қўйилди.

Гап шундаки, ҳокимлик биносининг киравериш қисмига ўрнатилган янги қурилма воситаси орқали фуқаро мурожаатларини мазмунидан келиб чиқиб, шахсан ҳоким ва мутасадди ташкилот, идора рахбарига тўғридан-тўғри йўллаш имкони яратилди.

Шаҳар ҳокими Т.Дадабаев вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ва барча ташкилот, идора раҳбарларига қилган тақдимотида қурилманинг қулайликлари ва афзалликлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўз навбатида вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев тажрибадан муваффақиятли ўтган қурилмани маъқуллаб, вилоятнинг барча ҳудудларида фойдаланиш бўйича кўрсатма берди.

Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари, хайрли амаллари, изчил ислоҳотлари самарасидан, аввало, кўнгли ўксик, меҳр-мурувватга муҳтож, эҳтиёжманд юртдошларимиз, шунингдек, ўз фаолиятида айрим тўсиқларга дуч келаётган исланувчан тадбиркорлар муаммолари бартараф этилиб, ниҳоят ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб умргузаронлик қилишлари асосий мақсаддир.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш