Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, муаммоларни бартараф этиш, турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади
Ҳаётнинг ўзи шуни тақозо этмоқдаки, фуқароларнинг фаровон турмуш кечиришлари учун уларни қийнаб келаётган ҳар қандай муаммони, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик, зудлик билан ҳал этиш юртимизнинг янада ривожланишида муҳим омил ҳисобланади. Шу сабабли ҳам муҳтарам Президентимиз ҳар сафар “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” дея бежизга таъкидламайдилар. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳам халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини оширишдир.

Айни шу тамойилни ҳаётга татбиқ этиб, халқимизнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш мақсадида юртбошимиз ташаббуслари билан фуқаро мурожаатлари билан ишлашнинг энг мақбул йўллари қўлланилаяпти. 

Жорий йил 23 июль куни муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселекторда ҳар бир раҳбар аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий этиш топшириғи берилган эди. 

Топшириққа асосан Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев ҳар куни ҳудудларда фуқаролар билан учрашмоқда. 

Бугун Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносида шаҳар аҳолисининг мурожаатларини тинглаб, муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимининг навбатдаги қабули ўтказилди.

Қабулда фуқаролар соғлигини тиклаш учун жаррохлик амалиётни ўтказиш, уй-жой билан таъминлаш, ишга жойлашиш, банкдан кредит олиш каби турли масалаларда кўмак сўраб мурожаат қилишди. Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Маълум вақт талаб этиладиганлари бўйича эса мутасаддиларга тез кунда ечимини топиб, муаммони бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

–Кўпдан буён соғлигим яхшимаслиги қийнаб келар эди, –дейди “Тараққиёт” маҳалласида яшовчи Дилдора Юнусова. –Даволанишим учун жаррохлик амалиёти ўтказилиши кераклигини айтишди. Бунинг учун эса каттагина маблағ кетади. Айни шу масалада мурожаат қилган эдим, муаммомга ечим топилди. Соғлигимни тиклашим харажатларсиз, бепул ҳал бўладиган бўлди. Бундай кўмак учун аввало, юртбошимизга, вилоят ҳокимига раҳмат айтаман.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон яхши яшаши, ҳаёти гўзал мазмун касб этиши – олий қадрият. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсадга қаратилган. Ўз навбатида, халқ билан мулоқот қилиш – одамларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш, турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш