Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Теракзор"да янги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди
“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури доирасида Гулистон туманининг “Теракзор” маҳалласи ва “Шарқ ҳақиқати” қишлоғи том маънода қурилиш – таъмирлаш, ободонлаштириш майдонига айланган.

Ҳудудларда тоза ичимлик суви, электр таъминоти, таъмирталаб ички йўллари, ижтимоий соҳа объектлари билан боғлиқ мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.

Бундан ташқари “Теракзор” маҳалласида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда "Обод қишлоқ" дастури асосида барпо этилган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари фойдаланишга топширилди.

Маскандаги "Гўзаллик салони", компютер хизматлари каби лойиҳалар аҳолининг бандлигини таъминлашда алоҳида ўринга эга бўлди.
Қувонарли жиҳати, шохобчада маҳаллада истиқомат қилувчи "Темир дафтар", "Aёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқароларнинг 7 нафарининг бандлиги таъминланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш