Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Онкология ва радиология шифохонасига Белгия ва Хитойда ишлаб чиқарилган 1 миллиард 160 миллион сўмлик тиббий ускуналар келтирилди
Сирдарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг барча йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар аҳоли турмуш шароитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан вилоятда тиббиёт кластери ташкил этилиши аҳоли саломатлигини асраш, профилактика қилиш, юқумли ва юқумсиз бўлган касалликларни барвақт аниқлаш ва уларга тиббий хизмат кўрсатиш борасида муҳим қадам бўлди.

Яқинда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилоят филиалига Хитой ва Белгия давлатларида ишлаб чиқарилган, энг сўнги русимдаги “VERSA Epk” v1500c процессорли EG27V10 видео гастроскоп,  қон анализатор ва наркоз аппарати  Осиё тараққиёт банкининг 1 миллиард 160 миллион сўм маблағи ҳисобига келтирилди.

Мазкур аппаратларнинг афзалликлари ва қулайликлари мутахассисларга самарали ишлаш имкониятини беради. Биргина қон анализатори қоннинг умумий таҳлилини ўтказиб, бир вақтнинг ўзида 19 та кўрсаткич бўйича жавобларни тақдим этади. Шунингдек, “VERSA Epk” v1500c процессорли EG27V10 видео гастроскоп қизил ўнгач, ошқозон, ўн икки бармоқли ичакда юз бераётган ўзгаришларни  НD форматдаги экранга  аниқ ва сифатли узатиб беради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш