Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +11.5C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Сардоба тошқини омилкорнинг ғайратини синдира олмади
Сирдарё вилояти Оқолтин туманининг Шодлик қишлоғида яшовчи Аброр Қаюмов ер билан тиллашган омилкор ёшлардан.

Дастлаб у хонадон томорқасида 4 сотихли иссиқхона ташкил этган эди. Сардобада рўй берган техноген фалокат оқибатида сув босган хонадонлар қатори унинг иссиқхонаси ҳам жиддий зарар кўрди. Ёшлик шижоати сабаб, Аброр тушкунликка тушмай барчасини бошидан бошлашга, йўқотганларини қайтаришга тезда киришди. Банкдан 44 миллион кредит олиб, томорқасига янги тупроқ тўктирди, 4 сотихли иссиқхонани 16 сотихга кенгайтирган ҳолда қайта тиклади. Ерга бодринг, помидор уруғларини қадади. Ҳозирга келиб экинлар баравж ривожланган. Омилкор биринчи ҳосилни олишга ҳам улгурди.

–Томорқа даромад манбаи, - дейди Аброр Қаюмов. – Фақат ундан унумли фойдалана олишни билиш керак. Помидор, бодринг ҳосилидан сўнг, иссиқхонада укроп, кашнич етиштириб бозорга чиқарамиз. Шу тариқа иссиқхонадан йил бўйи ҳосил олинади.  

Қишлоқда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлиги, рўзғори бутлигини таъминлаётган оилалар яна кўплаб топилади. Асосийси эса, мақсади  сари интилган, ернинг чинаккам эгаси бўлган Аброр каби ёшлар сафи тобора ортмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш