Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +11.5C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди
Жорий йилнинг 9 июль куни Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг биринчи мажлиси ўтказилди. Унда Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 16 июндаги  фармонида берилган топшириқлар ижроси таҳлили, Қўмитанинг жорий йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси муҳокамаси ҳамда экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Мамлакатимиздаги ўзгариш ва янгиланиш жараёнлари, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халқимизга тўғри ва тўлиқ тушунтириш, миллий ахборот маконини холис ва асосли маълумотлар билан тўйинтириш зарурати ахборот сиёсати ҳамда очиқликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизни янада фаоллаштиришни тақозо этмоқда.   

Президентимизнинг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Фармон билан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида очиқлик даражасини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шу жиҳатдан Сенатда янги Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси ташкил этилди.

Қўмитанинг асосий йўналишлари этиб, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш ва доимий мониторинг юритиш, ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашга оид қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг ижро этилиши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш, шу жумладан, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ҳисобот ёки ахборотларини эшитиб бориш белгиланди.

Унда Қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва келгуси иш режалари муҳокамаси, шунингдек, Қўмита таркибида жамоатчилик асосида соҳа мутахассисларидан таркиб топган экcпертлар гуруҳи шакллантирилди.

Аҳамиятлиси, унинг аъзоларининг аксарияти мамлакатимиздаги етакчи ОАВ вакиллари, блогерлар, журналистлар ва юристлардан ташкил топган.

Мажлисда эксперт гуруҳи аъзоларининг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Эндиликда экспертлар қўмита билан биргаликда ахборот сиёсати, давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни  таъминлаш соҳасида ҳуқуқий бошқариш тизимининг самарадорлигини таҳлил қилишда илмий-услубий ва эксперт-таҳлилий кўмак кўрсатиш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, аҳолини қизиқтирган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий, ахборот сиёсатидаги долзарб муаммоларга бўлган муносабатлари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини Қўмитага тақдим этади.

Шунингдек, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган масалалар юзасидан ўз фикрини мустақил баён этиш ва унинг ечимлари бўйича тавсиялар беради.

Бундан ташқари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари ёки ахборот хизматлари раҳбарлари (матбуот котиблари) тегишлича жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари ҳақида оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа саёҳатлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда шахсан ахборот тақдим этиб бориши бўйича таҳлилини олиб боришга кўмаклашади.

Мажлисда Қўмитанинг 2021 йил иккинчи ярим йилликка мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Қўмита назорат таҳлил фаолиятини олиб бориш йўналишида Ўзбекистоннинг Интернет тезлиги бўйича халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш, шунингдек, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, тезкорлиги шаффофлигини таъминлаш, аҳолининг Интернет тармоқлари орқали эркин ахборот олиш имкониятларининг ҳолатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахбороти эшитади.

Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимида ҳамда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ижро этилиши ҳолати ўрганиш билан бирга мазкур Қонунни янги таҳрирда қабул қилишга таклифлар ишлаб чиқади.

Кўрилган масалалар бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди. 

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш