Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг “Ёшлар куни” муносабати билан сирдарёлик ўғил-қизларга табриги
Азиз ўғил-қизларим! Барчангизни юртимиз ҳаётидаги яна бир муҳим байрам — Ёшлар куни билан самимий табрикларканман, Сизларга чуқур меҳрим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.

Бугунги кунда мамлакатимизда, жумладан, вилоятимизда ижтимоий-иқтисодий, саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда изчил олиб борилаётган ислоҳотлар самараси дилларни хушнуд этади. Қувонарли жиҳати, бу ютуқларга эришишимизда жасоратли ўғил-қизларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Изланувчан, тиришқоқ, янгиликка интилувчан ёшларимизнинг меҳнат ютуқлари ва самарали фаолиятларини барчага ибрат қилиб кўрсатсак арзийди.

Ватанимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиёти йўлида кўплаб ёшларимиз садоқат ва фидойилик билан хизмат қилмоқдалар. Билимга чанқоқ, оловқалб ёшлар олий ўқув юртларида тахсил олиб, халқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожига катта ҳисса қўшишларига ишонамиз. Бу йил мактабларни тамомлаган ёшларимиздан 75 нафари муддатидан олдин олий таълим муассасасига талабаликка қабул қилинган бўлса, 23 нафари Европа ва Россия давлатлардаги нуфузли институт ва университетлари талабаси бўлишгани қувонарли ҳолдир. Олий таълим тизимида ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилаётганлиги натижасида 6 ой ичида 12 нафар ёш олимлар илмий иш ёқлашди. Йил охиригача бу кўрсатгич 25 тага етказилиши кутилмоқда.

Биргина спорт бўйича вилоят тарихида илк бор 5 нафар спортчи ёшларимиз Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпиадада она Ватанимиз шаънини ҳимоя қилишади. Бу Юртбошимиз белгилаб берган янги уйғониш - Учинчи Ренессансни қуришга қодир бўлган ёшлар сафи вилоятимизда ҳам кенглиги барчамизни қувонтиради.

Жорий йил 28 июн куни Муҳтарам Президентимиз фармонига мувофиқ Дилшод Каримов ҳамда Ёрбек Мавлонов “Мард ўғлон” давлат мукофотига лойиқ топилганликлари, шунингдек, куни кеча имзоланган қарорига кўра Шаҳноза Абдатова “Келажак бунёдкори”, Наргиза Холбаева, Сафина Садуллаева ва Абдулазиз Султонов “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланганликлари фикримизнинг яна бир исботидир.

Ўз навбатида жамиятда муносиб ўрнини топишга қийналаётган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Йил бошида 20 017 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, 6 ой ичида 16 693 нафар ёшларга ёрдам кўрсатилиб, дафтардан чиқарилди, 1 июль ҳолатига “Ёшлар дафтари”да 3,3 минг нафар ёшлар ҳисобда турибди. Рўйхатда қолаётган ёшлар билан ҳам манзилли режалаштирилган тадбирларни амалга ошириб, тез орада “Ёшлар дафтари”дан чиқариш чоралари кўрилаяпти. Бунга эришишда, албатта, ён-атрофингиздаги дўстларингизга кўмаклашишингиз, эришаётган ютуқларингиз билан ўртоқлашиб, йўл-йўриқ беришингиз уларга далда ва туртки бўлиши, шубҳасиз.

Сизларни нақиронлик байрами – Ёшлар куни билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад тилайман.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш