Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

УЛУҒ НИЯТЛАР САРИ

9 Yanvar, 2018
17

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси халқимизнинг келажакдаги юксак мақсадлари, юракдаги эзгу-умидлари, қилинажак буюк ишларининг дастуруламали десак тўғри бўлади. Буни ҳар бир юртдошимиз юракдан ҳис этиб, ўзининг шу улкан вазифалар олдидаги масъулиятини чуқур англаб турганлиги шубҳасиз.

Шу кунларда қай бир жамоага бормайлик, ушбу тарихий ҳужжатнинг муҳокамаси устидан  чиқамиз, замондошларимизнинг унга муносабат билдираётганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, неча йиллардан бери давом этиб келаётган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топаётганлиги кишини қувонтиради.

Яқинда Гулистон давлат университетида бўлиб ўтган  йиғилиш ҳам шу муҳим ҳужжатнинг мазмун–моҳияти ва аҳамиятига бағишланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, келажакда амалга ошириладиган  буюк ишлар энг аввало, элу юртнинг оғиру енгилига тайёр турадиган, унинг эртаси учун қайғурадиган  фидойи инсонлар, етук мутахассислар, шу  жумладан, ташаббускор ва ташкилотчи раҳбарнинг билим ва салоҳиятларига боғлиқ. Агар раҳбар ишни тўғри ва ҳаққоний ташкил этса, жамоа  аъзоларининг билим ва иқтидори, қобилияти,  куч-ғайратини яхшиликка, шу эзгу ишларга йўналтирса, шу жойда мавжуд муаммолар ҳал бўлади, ютуқларга эришилади. Ўйлаймизки, бугунги кунда барча соҳалар қатори,  фан ва таълим тизимида ҳам ана шундай етук мутахассислар, юксак салоҳиятли раҳбарлар фаолият кўрсатишмоқда.

Юртбошимизнинг Мурожаатномасида тилга олинган ва  барча  соҳалар олдига  қўйилган улкан вазифаларни адо этиш билимдон, зукко, иқтидорли кадрлар зиммасида. Кўзда тутилган мақсадга эришиш, залворли ишларни бажариш вилоятимиздаги ягона олийгоҳ – Гулистон давлат университетида таҳсил олаётган талабалар, уни тамомлаган етук мутахассисларга катта масъулият юклайди.  Шу боис ушбу ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратилиши зарур.

Тадбирни очган олийгоҳ ректори, техника фанлари доктори профессор Муҳсин Ходжиев ўз  сўзида олийгоҳ жамоаси олдида турган  вазифаларга тўхталди.

– Вилоят иқтисодий-ижтимоий ҳаёти, ишлаб чиқаришнинг йўналишига  қараб, келажакда аграр соҳани ривожлантириш мақсадида университетда  боғдорчилик, анорчилик, узумчиликка ихтисослашган 5 та бакалаврлик йўналиши очилиши режалаштирилмоқда. Токи  ушбу соҳаларни юксалтиришга  ҳисса  қўшадиган етук мутахассислар ўзимизда тайёрлансин, – деди ректор. – Яна бир катта эзгу мақсадимиз Гулистон давлат университетини мамлакатимиздаги энг илғор олийгоҳлар қаторига олиб  чиқиш, янги технологияларни ишга солиш, онлайн усулида, масофадан ўқитишни кенг йўлга қўйишдир. Шунингдек, ёшларни юксак маънавиятли, буюк аждодларимизга муносиб қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш, фарзандларимиз қалбида шоиру адибларга ҳурмат, китобга меҳр уйғотиш мақсадида университет ҳудудида шоирлар ҳиёбонини барпо этиш, Ўзбекистон Конституцияси номидаги майдонни бунёд этиш режаларимиз бор. Токи бу қадамжоларга қадам қўйган ҳар бир  йигит-қиз аждодлар руҳи муқаддас эканлигини ҳис этиб, ижод аҳлига ҳурмат ва эҳтиромни жойига  қўйсин ҳамда мустақил Ўзбекистон Республикасининг фуқароси, шу табаррук замин фарзанди бўлиш масъулиятини чин юракдан идрок этсин.

Олийгоҳ раҳбари келгусида университет ўқитувчи ва профессорларининг илмий салоҳиятини ошириш, фан докторлари сонини кўпайтириш, илмий иш  қилаётган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида тўхталди.

Йиғилишда сўз олганлар  муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномаси, фаолиятимизнинг асоси бўлган, беш йилликка мўлжалланган  Ҳаракатлар стратегияси ижроси юзасидан ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

Тадбир концерт дастурига уланди. “Сирдарё наволари” ансамбли қизлари сержило рақслари, хушовоз хонандалар Раъно Юнусова, Ойбек Худойбергановлар  шўх қўшиқлари билан барчага завқ улашдилар.

 

Холида ПАРДАБОЕВА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Yanvar 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Dek    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×