Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ЎХДП ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ПЛЕНУМИ

20 Aprel, 2017
256

Гулистонда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгашининг еттинчи пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши  аъзолари ҳамда ижроия қўмитаси таркибига ўзгартишлар киритилди.

Пленумда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосарлари Маҳмуд Мирзажонович Нишонов ҳамда Ҳаётхон Қодировна Ортикбоева  ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганликлари муносабати билан уларнинг ваколатлари тугатилди, деб топилди.

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши ташкилий-назорат ва кадрлар масалалари бўйича раис ўринбосари этиб Воҳид Бўриевич Ҳасанов ҳамда мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўйича раис ўринбосари этиб Муроджон Шербекович Ҳайитов сайландилар.

Пленумда ЎХДП вилоят Кенгаши раиси Акмал Турсунбоев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг фаолиятини янада кучайтириш тўғрисида” маъруза қилди.

Таъкидландики,  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва шу асосда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланиб, унинг ижроси ҳозирги кунда юкори босқичга кўтарилмоқда. Бу жараёнда  вилоятдаги Ўзбекистон ХДП ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлардаги партия гурухлари фаол иштирок этмоқдалар.

Шуни эътироф этиш лозимки, Ҳаракатлар стратегияси замирида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам бўлганлиги кун сайин ўз исботини топиб бормокда.

Дастур қабул қилинганига қисқа вақт бўлганига қарамасдан, унинг ижроси борасида Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги Ўзбекистон ХДП партия гуруҳи ташкилотлари фаолиятида бир катор ижобий натижалар кўзга ташланмоқда.

Давлат дастурининг кўлами шу даражада кенг ва мазмун-моҳияти халкимиз ҳаёти учун шунчалик аҳамиятлики, уларнинг баъзи бандлари бўйичагина иш бошланди, холос. Олдинда эса бу борада ниҳоятда катта вазифалар турибди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, пленумда 2017-2021 йилларда, Ўзбекистон Респўбликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича партия олдида турган энг муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Маъруза юзасидан бўлган музокараларда Боёвут тумани “Деҳқонобод” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, партия фаоли Жўрабой Қўлдошев,  Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайхунобод тумани Кенгаши раиси Шоира Шаматова ва бошқалар иштирок этдилар.

“Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг 2016 йилдаги фаолияти ҳақида” халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари, “Сирдарё ҳақиқати” -“Сырдарьинская правда” газеталари бош муҳаррири Алишер Тошматовнинг ахбороти эшитилди.

ЎХДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Мурод Ҳайитов Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши ижроия қўмитасининг 2016 йилда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот берди.

Шунингдек, пленум иштирокчилари Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгашининг 2016 йил бюджети ижроси ва 2017 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги масалани муҳокама қилдилар ва маъқулладилар.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Yanvar 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Dek    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×