Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ТЎЙЛАРИМИЗ ОРТИҚЧА ДАБДАБА ВА ДАҲМАЗАДАН ХОЛИ БЎЛЯПТИ

11 Avgust, 2017
136

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувдаги «Адабиёт ва санъат, маданиятни ривожлантириш – халқимиз маънавий оламини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдеворидир» деб номланган маърузасида тўй-ҳашамлар билан боғлиқ турли янгича одатлар, дабдабабозликлар ҳақида куюнчаклик билан гапириб, «Очиғини айтадиган бўлсак, тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча харажатлар минг-минглаб оилаларнинг нафақат иқтисодий аҳволига, балки бутун ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда. Бугун ҳаётимизда кўпайиб бораётган оилавий можаролар, уруш-жанжаллар, ажралишлар, қудалар ўртасидаги совуқчилик сабаблари ҳам аксарият ҳолларда худди шу нарсага бориб тақалади», дея алоҳида таъкидлаб ўтди.

Негадир, зарарли иллат тез тарқалувчан бўлади. Биз бу удумнинг қишлоқ ёшлари учун уят экани, қишлоқда келин-куёв вальсга тушиб, ҳаммани қойил қолдириши беҳаёликдан ўзга нарса эмаслигини ёшларга бирма-бир уқтиришнинг ўзи бўлмайди, албатта. Биз, аввало, катталарнинг нигоҳини бу борадаги масалаларга теран боқишга қаратишимиз лозим. Бунда маҳалламиз қошидаги «Ота-оналар университети» машғулотлари қўл келмоқда. Бу ерда нафақат маҳалладаги, балки туманимиздаги ҳаётий тажрибаси улкан обрўли отахон ва онаонларни, кекса педагог ва зиёлиларни таклиф этиб, «Ўзбек менталитети келин би­лан куёвнинг paқсra тушишини қабул қиладими?», «Ўзимизнинг чиройли урф-одатларимизни, ажойиб анъаналаримизни кўз қорачигидек асрайлик» каби мавзулар атрофида фикрлашиб олдик. Ота-оналарга ёшларнинг барча истагини қабул қилавериш яхшиликка олиб келмаслигини, келажак авлодга гўзал ва бетакрор урф-одатларимизни етказиш лозимлиги, ҳамма нарсада меъёрга амал қилиш хусусидаги хулосаларни сингдирдик.

Тўй қиламиз деб чегарадан чиқсак, исрофга йўл қўйсак, жуда кўп муаммоларга дуч келишимиз аниқ  Аслида эса турфа янгича расм-русумларни ўзлаштиришни эмас, ёшларимизнинг бахтли бўлишини ўйлашимиз, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашимиз, йигитлар рўзғор тортадиган, қизлар уй юмушларини бажара оладиган бўлишига бор эътиборни қаратишимиз ўринли бўлади. Ана шунда  келгусида юз бериши мумкин бўлган муаммоларнинг олдини олган бўламиз.

Маҳалламизда салкам тўрт минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Улар билан тизимли равишда маънавий-маърифий ва тарғибот-тушунтириш тадбирларини ўтказиб бораётганимиз ўз самарасини бермокда. Бу борадаги ишларни янада жонлантиришда Каромат Мамарасулова, Муқаддас Маматкаримова, Насиба Мусаева, Мунаввар Жўраева сингари фаолларимиз яқиндан кўмак бермоқда. Макалламизда тўй-маъракаларни тартибли ўтказиш борасида хотин-қизлар қўмитаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича респуб­лика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоки ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.

Бироқ, афсуски, тўй маросимларни ихчамлаштириш, дабдабабозликка чек қўйиш ҳақида қанча  гапирмайлик, амалда ҳар доим ҳам бунга риоя қилинмаяпти.

Орзу-ҳавасга тезроқ етишиш мақсадида ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёрлигини ҳисобга олмаётган ота-оналар билан жиддий суҳбатлашишга тўғри келаётир. Улар би­лан янги қурилаётган оиланинг мустаҳамлиги шартлари ҳақидаги ҳаётий масалаларга оид тушунтириш ишларимиз ўз самарасини беряпти. Амалий чора-тадбирлар натижаси ўлароқ маҳалламизда тўй ва маросимлар бир-мунча ихчамлашди, жумладан, «нон синдирди», «рўмол берди», «тўққиз  тўйи» каби тадбирларга чек қўйилди. Айни пайтда қудалар келишуви би­лан битта тўй ўгказиш йўлга қўйиляпти.

Бу йўналишда катта масъулият маҳалла зиммасида эканини фуқаролар йиғинининг ҳар бир мутахассиси ва фаоллари яхши англаб етган. Тарғибот ишларини ҳар бир хонадонга етказишга, урф-одатларимизни аслидай сақлаб қолишга интиляпмиз. Ал­батта, меъёр бор жойда тартиб бўлади. Тартиб эса осойишталик мезонидир.

 

Меҳринисо ЮНУСОВА,

Мирзаобод туманидаги «Янгиовул»

маҳалла фуқаролар йиғинининг диний

 маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия

 масалалари бўйича маслаҳатчиси

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Fevral 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×