Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 2

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

ТЎЙЛАРДАГИ ҲУЖЖАТСИЗ «ХОНАНДАЛАР» – НАЗОРАТДА

9 Fevral, 2018
165

Юртимизда нима кўп тўй-ҳашам, байрам, тантаналар кўп. Албатта, бу каби тадбирлар санъаткорларсиз ўтмайи. Лекин кейинги пайтларда ўзини хонанда санаган “санъаткор”лар борки, улар амалдаги қонунчилигимизни ҳурмат қилмай, махсус рухсат берувчи ҳужжатларсиз фаолият юритаётганликларига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг вилоят бўлими ходимлари билан ҳамкорликда қўшма тадбирлар ўтказилиб, давлат рўйхатидан ўтмасдан тўйларда хизмат кўрсатиб юрган шахслар аниқланиб, уларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 2017 йил давомида Гулистон шаҳар ва Мирзаобод тумани ҳудудларида ўтказилган тадбирлар давомида 5 та ҳолатда лицензия олмасдан тўй маросимларини ўтказаётган “санъаткор”лар аниқланиб, улардан жами 31 турдаги умумий қиймати 56 млн. 701 минг сўмлик мусиқа асбоб-ускуналари далилий ашё сифатида вақтинчалик олиб қўйилган.

Юртимизда исталган соҳа билан қонун доирасида ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият юритиш учун қулай шароитлар яратилган. Шу билан биргаликда, кўплаб имтиёзлар ҳам белгиланган бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш фуқароларнинг ўзларига боғлиқ бўлмоқда. Қонун доирасидан четга чиқиш эса ўз навбатида, муқаррар жазо чоралари белгиланишига сабаб бўлади. Бу эса бошқа соҳалар сингари санъаткорларга ҳам масъулият ва мажбурият юклайди.

Соҳа вакиллари нафақат тадбирлар ўтказилишида, балки яратаётган ва ижро этаётган асарлари одоб-ахлоқ қоидаларига, миллий менталитет, миллий қадриятлар ва урф-одатларга мувофиқ бўлишига катта аҳамият бермоқдалар. Саҳна маданияти ва ташқи кўриниш маданияти, қўшиқларни ижро этиш талабларига риоя қилиниши, барчаси қонун ҳужжатларида батафсил белгилаб берилган. Бунинг ҳуқуқий асоси эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2015 йил 9 декабрдаги «Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 354-сонли қарор билан белгиланган.

Мазкур қарорга биноан, концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига 5 йил муддатгача лицензия берилиши ёки талабгорнинг аризасига кўра лицензия 5 йилдан кам муддатга, бироқ камида 3 ойдан кам бўлмаган муддатга берилиши мумкин. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Шунингдек, қарорда, жисмоний ва юридик шахслар учун давлат божи ставкалари (бир жисмоний шахс ҳисобига йиллик бож миқдори, энг кам ойлик иш ҳақи баравари миқдорида) белгиланган. Хусусан ресторанлар, барлар, қаҳвахоналар ва хусусий уйларда тўйлар (никоҳни қайд этиш, ош бериш, кечқурунги никоҳ тўйи, “келин салом”, “суннат тўйи”) тадбирларига хизмат кўрсатиш рейтинг гуруҳини ҳисобга олган ҳолда (V-гуруҳга) энг кам ойлик иш ҳақининг 26 баравари ҳамда (VI-гуруҳга) 13 баравари этиб белгиланган.

Фаолиятимизни қонун ҳужжатларига мувофиқ юритиш бизни ортиқча харажат ва муаммолардан самарали муҳофаза қилади.

Илғор ХАЛИЛОВ,

вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар

 ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош мутахассиси

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Oktabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Sen    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×