Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 5

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

Томорқа-даромад манбаи

1 Mart, 2019
233

Муҳтарам юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи давомида аҳоли хонадонларида томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, хонадонларда қўшимча равишда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, балиқчилик, асаларичилик каби йўналишларига жиддий эътибор қаратган ҳолда “Томорқа-қўшимча даромад манбаи” эканлигини вилоятимизнинг барча фаолларига уқтириб ўтган эдилар. Вилоятимиздаги барча томорқа ер эгалари ушбу билдирилган фикрлардан келиб чиқиб, томорқачиликда Сирдарё намунасини яратишга аҳд қилган ҳолда меҳнат қилишмоқда.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш ҳамда баҳорги мавсумда томорқа ер участкаларига эртаки экинлар экиш, иссиқхоналар яратишни самарали ташкил этишни барча туманлардаги сектор раҳбарларига, маҳалла фуқаролар йиғини раисларига, ташкилот ва корхона раҳбарларига намунали тарзда кўрсатиш мақсадида Оқолтин тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида кўргазмали семинар ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мухаммадиевлар иштирок этишди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Эшматов, Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У.Мухаммадиевлар сўзга чиқиб, ташриф давомида юртбошимиз томонидан вилоятимизга берилган имкониятлардан тўғри фойдаланган ҳолда топшириқлар ижроси юзасидан бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилган тадбирлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида вилоят учун 415,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши шулар жумласидандир. Дастур доирасида Оқолтин туманига 37,0 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлса, мазкур маҳалла учун 3 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилган. “Шодлик” маҳалласида 800 та хонадонларнинг 24 гектар томорқаси мавжуд бўлиб, маҳаллада асосан оқова сув муаммоси мавжуд эди. Шу сабабли 2,7 км оқова сув тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 1,3 км оқова сув тармоғи тортилди. Натижада 230 та хонадоннинг аҳоли томорқалари оқова сув билан таъминланди.

Шунингдек, маҳалла аҳолиси учун 21,0 минг та мевали кўчатлар тарқатилган бўлса, 46 та ихчам иссиқхоналар ташкил этилди.

Энг муҳими “Томорқа хизмати” МЧЖ томонидан маҳалла аҳолиси учун экспортбоп уруғлар етказиб берилмоқда. Бундан ташқари аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида банк кредити ҳисобига аҳолининг талабидан келиб чиқиб 8 та мотокультиваторлар тарқатиб берилди.

Бугунги кўргазмали семинарнинг асосий мақсади нафақат Оқолтин туманида балки вилоятнинг барча ҳудудларида масъуллар ўзларининг ҳудудларида ҳам худди шундай тартибда иш ташкиллаштиришлари кўзда тутилган.

Энг асосийси Президентимиз таъкидлаганидек халқимизни томорқадан самарали фойдаланиб, 3-4 марта ҳосил олишга ўргатиш орқали аввало оиласининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, қолаверса ички истъемол учун бозорга маҳсулот чиқариб, қўшимча даромад олишга ўргатишдан иборат.

Вилоятда бундай тадбирлар давом этмоқда.

Вилоят ҳокимлиги

ахборот хизмати

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
May 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×