
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда жорий йил 24 ноябрь куни Гулистон туманидаги 77-сонли ва Сардоба туманидаги 76-сонли жазони ижро этиш муассасаларида “Тинчлик, тотувлик-олий қадрият” мавзусида учрашувлар ташкил этилди.
Тадбирда муассасалар масъул ходимлари ҳамда жазо муддатини ўтаётган шахслардан иборат жами 120 нафар иштирокчилар қатнашди. Шунингдек, учрашувларда қатнашчиларга “Зиё” медиа маркази томонидан тайёрланган “Икки тақдир” номли махсус фильм намойиш қилинди ва ҳамкор ташкилот масъуллари маъруза қилдилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад уларни келгусида жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам бериш, бундай хато ва камчиликларга қайта йўл қўймасликнинг олдини олишдан иборат.
Вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати