Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 7

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ТАЖРИБАДА ҲИКМАТ КЎП

11 Avgust, 2017
435

Изланган имкон, изланмаган баҳона топади, дейишади бободеҳқорнларимиз. Ҳар қандлай об-ҳаво шароитида ҳам омилкорона иш юритган, пахтачилик ва ғаллачиликда янги  технологияларни фаол  жорий этган,  экинни озиқантириш ҳамда суғоришда кўп йиллик тажрибаларга амал қил­ган деҳқон шубҳасиз баҳор серёмғир, ёз ўта иссиқ ҳароратли келган йилларда ҳам мўл ва юқори навли ҳосил етиштиради.

Буни фермер хўжалигимиз аъзолари  кўп йиллардан бери  қўлга киритаётган ютуқлар мисолидан ҳам билиш мумкин. Чунончи, биргина жорий йилнинг ўзида ғалла ҳосилдорлигини 50 центнерга олиб чиқдик. Ғўза парвариши даврида агротехникага қатъий риоя қилиш билан бирга экинни қўшимча озиқлантиришда товуқ гўнгидан самарали фойдаланаётганлигимиз ҳосил мўл ва баракали бўлишини таъмин этади. Ҳар гектар майдонга 5 тоннадан товуқ гўнгини ве­гетация даврида шарбат қилиб оқизамиз. Қўшимча озиқдантириш, ғўзанинг шарбатга тўйинтирилганлиги ер унумдорлигини ошириш, ёзги энг иссиқ ҳароратли дамларда ҳам эгатларда нам­ни бир меъёрда ушлаб туришни таъминлаш билан бирга кўсаклар кўп ва тўқ бўлишига шарт-шароит яратади.

Паррандачилик фермасининг хўжалигимиз ҳудудига яқинлиги, боз устига ихтиёримиздаги 2 та “МТЗ- 80” тракторидан тўғри ва оқилона фойдаланаётганлигимиз ғўзани қўшимча шарбат би­лан суғоришни қулай муддатларда ўтказилишини таъминлайди.

Икки йилдирки, хўжалигимизда пахтанинг “Султон” навини тажрибада синовдан ўтказаяпмиз. Янги нав шўрга, кам қувват ерларга чидамлилиги билан бирга толасининг пишиқлиги бўйича ҳам пахтакорларимизга жуда маъқул келди. Шу сабабли бу йил ҳам 22,5 гек­тар майдоннинг ҳаммасига биринчи репродукцияли “Султон” навли уруғни экиб, парвариш қилаяпмиз. Ғўза ниҳолларини икки марта шира ва бошка ғўза касалликларига қарши дорилаб чиқдик. Қатор ораларига культиватор билан тўрт мар­та ишлов бердик. Бу йил ғўзани озиқлантириш учун ҳар гектар ҳисобига 5 тон­надан товуқ гўнгини дала бошига жамғариб қўйгандик. Бу эса культивация ва суғориш тадбирларини узвийликда ташкил этиш, “шар­бат усули”да суғоришни кенг қўллаш, ҳосилга ҳосил қўшиш имконини бераяпти.

Вилоят оқсоқоллар Кенгаши аъзоларининг барча фермерларга Мурожаатига жавобан, пахта ҳосилдорлигини режадаги 34 ўрнига 40 центнерга етказиш, яъни гектаридан қўшимча 6 центнердан юқори сифатли ҳосил етиштириш учун курашаяпмиз. Бу бизнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигига тайёрлаган муносиб тўёнамиз бўлади.

Ваъдага вафо қилиш учун шу кунларда ғўза касалликларига қарши кураш, майдонларни бегона ўтлардан тозалаш, суғориш тад­бирларини пишиқ ва пухта амалга ошириб, бор эътиборни ҳар тупда 15-16 тадан кўсак тўплашга қаратаяпмиз. Бундан ташқари, ўқарик чети ва ариқларнинг бўйларига қарийб 1 гектар майдонда ошқовоқ парваришлаяпмиз. Гектаридан 150 центнердан ошқовоқ етиштириш учун курашамиз. Бу фермер хўжалигимиз аъзолари ички эҳтиёжини шифобахш неьмат билан таъминлаб, бозорларимизни тўкин этишга хизмат қилади.

 

Шерали ХОЛМУРОДОВ,

Сайхунобод туманидаги “Йўлдош ота”

фермер хўжалиги раҳбари

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyul 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×