Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 10

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

“ТАБИАТНИ БИРГА АСРАЙЛИК” ЛОЙИҲАСИДА БОЁВУТ ТУМАНИ ЁШЛАРИ – ЕТАКЧИ

13 Aprel, 2018
243

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 19 февральдаги фармойишига асосан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилган “Табиатни бирга асрайлик” лойиҳаси  доирасида Боёвут тумани ёшлари амалга оширган ишлар энг намунали деб топилди

Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши аъзолари лойиҳада фаол иштирок этишлари билан бирга, ўзлари туғилиб ўсган, яшаётган маҳалла, кўча ва таълим муассасаларида уни кенг тарғиб этиб боришлари, табиатни ва ундаги турли ўсимликларни, дарахтларни парвариш қилишлари, ноёб жонворларни асрашлари ва бу ҳар бир ёшнинг доимий бурчи эканлигини уларнинг онгига сингдиришлари ва энг асосийси, ҳар бир ишда у тенгқурларига ўрнак бўла олишдан иборатдир.

Лойиҳанинг “Эко патрул” бандида Ёшлар иттифоқи Боёвут тумани кенгаши ва унинг қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг 8 мингга яқин энг фаол аъзолари томонидан тумандаги 38 маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 414 кўчадан салкам 5 тонна миқдордаги турли чиқиндилар тегишли жойларга ташиб чиқарилди.

“Табиатни биргаликда асрайлик” лойиҳасининг “Сардорлар ва инновациялар боғи” банди доирасида тумандаги барча таълим муассаса ҳудудларида ёшлар боғи ташкил этилиб, бу боғларга 1 минг 456 дона мевали, 1 минг 512 дона манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу хайрли ишда 3 мингга яқин боёвутлик ўқувчи-ёшлар фаол иштирок этди.

Боёвутлик ёшлар лойиҳанинг “Гуллар фестивали” бандининг ижросига алоҳида эътибор қаратиб, фестивал доирасида 1 минг 22 дона гул-тувакларда, 490 дона иссиқхоналарда, 2 минг 330 дони ўқув муассасаси ҳовлиларида ранг-баранг гул кўчатларини  парваришлаб, 8 март – хотин-қизлар куни ҳамда Наврўз умумхалқ байрами кунларида уларга таълим-тарбия бераётган устоз ўқитувчи ва муалималарига, меҳрибон онажонларига тақдим этдилар. Ушбу фестивалда тумандаги 3 мингга яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этди.

“Она табиат менга илҳом беради” фотосуратлар танловига боёвутлик фотоҳаваскор ёшлар томонидан 100 дан зиёт фотосуратлар тақдим этилиб, улардан энг яхши деб топилган 12 таси Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят кенгашига тақдим этилди. Туман ёш фотосуратчилари томонидан ғолиб бўлган ёшларнинг ижодий ишлари  ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилди.

– Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши “Табиатни бирга асрайлик” лойиҳасини энг юқори савияда ташкил этган Боёвут тумани ёшлари томонидан амалга оширилган ишларни энг намунали деб топди, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Зайниддинов. -Биз туман ёшларининг ишини республика комиссияси эътиборига ҳавола қилдик. Умид қиламизки, боёвутлик ёшларнинг иши мамлакатимизда ҳам етакчи поғонада бўлади.

Лойиҳанинг ҳар бир фаол иштирокчиси Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан муносиб тақдирлаб борилди.

 

Абдужалол ҚАЮМОВ

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×