Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 11

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

СОҒЛОМ ОИЛА – БАХТЛИ ТУРМУШ АСОСИ

9 Mart, 2018
159

Касаба уюшмаларининг “Соғлом оила” шиори билан ўтказиб келаётган спорт мусобақалари ишловчи ходимлар орасида ҳар йили катта қизиқиш билан кутиб олинади. Мусобақанинг корхона, ташкилот ва муасасаларда бўлиб ўтадиган қуйи босқичлари иштирокчилари сони ҳар йили ошиб бормоқда.  Бир жамоа эстафетаси, арқон тортиш, эпчиллик, шашка, шахмат, бадминтон, югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик, моҳир ҳужумчи, қаддимизни  ростлаймиз, сакрашни бошлаймиз, тезлик эстафеталари  каби қизиқарли шартлардан иборат спорт мусобақаси иштирокчилардан юқори тайёргарлик ва кучни талаб қилмайди, оилавий таркиб учун жуда қулай.  Танловнинг якуний вилоят босқичи Гулистон шаҳридаги замонавий “Алпомиш” спорт залида бўлиб ўтди. Кенг ва ёруғ спорт заллари турли чорловчи шиорлар ва рангин гуллар билан байрамона безатилган. Иштирокчиларнинг белгиланган  шартлардаги  чиқишларини нуфузли ҳакамлар ҳайъати  холисона баҳолаб борди.

Туман, шаҳар босқичлари ғолиби бўлган 34 та жамоа спорт байрамида иштирок этди.  Ҳар бир шарт ҳаяжонларга бой, олқишларга тўла ўтди.

Қизғин ўтган беллашувлар натижаларига кўра Ўлмас Алимов, Аброр Орзиқуловларнинг оилавий жамоалари биринчи ўрин, Убайдулла Эргашев,  Алишер Маҳкамовлар оилавий жамоалари иккинчи ўрин, Шуҳрат Қаршиев, Тоҳир Қосимовлар оилавий жамоалари учинчи ўринларни қўлга киритишди. Жамоалар касаба уюшмаларининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланишди. Қолган барча фаол иштирокчилар турли номинациялар ғолиби бўлишди.

– Мусобақадаги иштирокимиз, унда ғолибликни қўлга киритганимиз билан меҳнат қилаётган жамоамизга ташаккурнома келтиришимиз қаторида  ўзим учун энг юқори натижага эришдим: фарзандим олдида ота -онасининг энг кучли, энг соғлом, энг баркамол эканлигини исбот этдик.  Ғалабамиз мен учун шунинг учун ҳам жуда қадрли. Ота-оналар доимо фарзандлари нигоҳида кучли  бўлиб кўринишлари керак, ана шундагина тарбиялаётган болаларимиз соғлом вужудли, соғлом фикрли бўлиб улғайишади, – дейди  26 умумтаълим мактаби Ёшлар иттифоқи етакчиси Шавкат Қаршиев.

– “Соғлом оила” мусобақаларида ҳар йили қатнашамиз. Бу йил ҳам  иштирок этганимиздан жуда хурсандмиз. Ғалабага эришиш учун ҳар биримиз интилдик. Фарзандларим ҳамда менинг хотирамда бир умрга ёдда қоладиган тадбир бўлди, – дейди бир жамоа эстафетаси шарти ғолиби, Гулистон тумани қатнашчиси Аброр Орзиқулов. – Айниқса, қизим Сарвиноз мусобақанинг “Энг фаол кичик иштирокчи” номинацияси билан алоҳида тақдирлангани жуда тўлқинлантирди. Байрам байрамдек бўлди. Бунинг учун касаба уюшмалари ташкилотидан миннатдормиз.

– Меҳнат жараёнида ўз ҳуқуқ ва манфаатларимиз ҳимояси касаба уюшмалари  томонидан кафолатланганлигини доимо сезамиз. Яна шунингдек, касаба уюшмалари бизни спортга ҳаваслантириб, соғлом турмуш тарзига одатлантирмоқда, – дейди “Ўзбекистон почтаси” Сирдарё филиали цех бошлиғи Тоҳир Қосимов. – Оиламизда спортчилар йўқ, лекин фарзандларимга шашка, шахмат турларини мунтазам ўргатиб келаман. Бугун ана шу ҳаваскорлигимиз қўл келди. Фарзандимнинг ғолиб бўлганлигини кўрганимда ғурурландим.

 

Озода МАМАДАЛИЕВА

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Sentabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Avg    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×