СИРДАРЁДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР ЕВРОПА ВА АМЕРИКАГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНАДИ

chop etish

Келгуси икки йилда “SirdaryoMega-Luks” қўшма корхонасида қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича иккита лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳаларнинг амалга татбиқ этилиши натижасида корхонада жами 1 минг 150 янги иш ўрни яратилади.

Ушбу лойиҳалардан бири – юмшоқ контейнер кўринишидаги қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришдир. Умумий қиймати 26 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа доирасида корхонага Австриянинг    “Starlinger & Co. Gessellshaft m.b.H” компаниясининг замонавий технологиялари ўрнатилади.

Ишлаб чиқаришнинг тўла қувват билан ишга туширилиши натижасида йилига 29 минг тонна қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, маҳсулот корхонанинг йиллик экспорт тушумларини 60 миллион АҚШ долларигача ошириш имконини беради.

2020 йилнинг охирига қадар ишга туширилиши мўлжалланаётган мазкур йирик лойиҳа натижасида 800 нафар йигит-қиз муқим иш ўрнига эга бўлади.

Манба: “Ўзсаноатқурилишбанк”

ахборот хизмати