Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 24

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

Сирдарё вилояти прокурори қотилга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси беришни сўради.

1 Avgust, 2018
216

Ўзбекистон Республикасида инсонларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳар қандай тажовузлардан қўриқлаш масаласига катта аҳамият берилади. Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқи бўлиб, унга тажовуз қилиш энг оғир жиноят ҳисобланади. Айниқса, қасддан одам ўлдириш эса энг оғир жиноят бўлиб, унга қарши кураш олиб бориш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг энг асосий вазифалардан биридир. Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят судида бўлиб ўтган суд мажлисида ана шундай оғир жиноят, яъни қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганлиги учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми тегишли банди билан айбланиб, судга берилган А.К. га нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди.

Жиноят иши ҳужжатларига кўра, судланувчи А.К. 2018 йил 9 апрель куни соат тахминан 23-00 ларда маст ҳолатда Б.А. дан анча йил олдин 6 млн. сўм берган қарзини ундириш, агарда қарзини бермаган тақдирда қасддан ўлдириш мақсадида ўзига тегишли қассобчилик пичоғи билан қуролланиб, Б.А. нинг яшаш ҳудудидаги фермер хўжалигига тегишли бўлган дала шийпонига бориб, уни ташқарига чақириб гаплашиб, қарзни олиш имконияти йўқлигини билиб, жабрланувчининг турмуш ўртоғи Ш.Н.ни кўз олдида ғараз мақсадини охирига етказиш учун шафқатсизлик қилиб ҳаёти учун муҳим аъзолари ҳисобланган қорин аортаси, ингичка ичакка икки марта ўзи билан олиб келган қассобчилик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Суд мажлисида Давлат айбловчиси сифатида Сирдарё вилоят прокурори Р.Машарипов қатнашиб, судланувчи А.К. га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми тегишли банди билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаш сўралди. Айбдор албатта қонун олдида ўз жазосини олади.

Лекин, бундай муаммоларга ўз вақтида етарлича эътибор қаратилиб, унинг олди олинганда, балким бир инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинган бўлар эди.

Таҳлилларга кўра қотиллик жиноятлари аксарият ҳолларда уй-рўзғор жанжаллари, рашк, безорилик, спиртли ичимлик ва наркотик воситалар таъсири остида содир этилади. Шу сабабли ҳам мазкур тоифадаги жиноятларни олдини олиш мақсадида меҳнат жамоалари, маҳаллаларда сурункали равишда профилактик йиғилишлар ўтказиш ва содир этилган бу каби жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг салбий оқибатлари фуқароларимизга, айниқса ёш авлодга ўз вақтида тегишли масъуллар томонидан етказиб  турилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

 

Сирдарё вилояти прокуратураси

матбуот ҳизмати

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Avgust 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×