Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мурожаатлар таҳлили

17 Aprel, 2019
169

Бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармасида мурожаатлар билан ишлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, мурожаатлар бўйича масалани жойнинг ўзида ҳал қилинишига эътибор кучайтирилган.

Бошқармада ўтказиладиган хар бир кенгаш ва хизмат йиғилишларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари танқидий муҳокама қилиб борилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли Қарори ҳамда Давлат Божхона Қўмитасининг 2017 йил 24 апрелдаги 195-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2/1-сонли Ҳайъат қарорининг ижроси юзасидан 2019 йилнинг 1-чорагида таркибий тузилма раҳбарлари томонидан ижро интизомининг таъминланиши, мурожаатлар билан ишлаш аҳволи юзасидан ҳисобот бериш жадвали асосида барча таркибий тузилмалар бошлиқлари бошқарманинг ҳафталик хизмат йиғилишларида ҳисобот беришлари йўлга қўйилган.

Бошқармада жорий йилнинг 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда жами 36 та (шундан 13 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 20 таси ДБҚнинг “Ишонч телефони” дастури орқали келиб тушган, 3 таси бевосита ёзма) рўйхатга олинган.

Мазкур мурожаатларнинг 16 таси божхона ходимларининг хати-ҳаракатлари, 18 таси божхона назорати ва расмийлаштируви масаласи, 1 таси мусодара қилинаётган товарларини қайтариш, 1 таси бошқа масала юзасидан. Мазкур мурожаатларнинг 28 таси белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлса, 3 таси белгиланган тартибда “аноним” деб топилган, 1 таси мурожаатчининг аризасига кўра кўрмасдан қолдирилган, 4 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.

Бошқармага фуқаролар ва тадбиркорлардан 47 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 таси божхона ходимларининг хатти-ҳаракатлари, 3 таси божхона тўловларидан озод қилиш ва имтиёзлар, 1 таси ишдан (ўқишдан) ноқонуний бўшатилганлиги ва ишга (ўқишга) тиклаш, 40 таси божхона назорати ва расмийлаштируви, 2 таси мусодара этилган товар-моддий бойликлар ёки жарималарни қайтариш масаласидадир. Мазкур даврда бошқарма раҳбарияти томонидан 5 та, бўлим ва мустақил гуруҳлар томонидан 14 та, пост бошлиқлари томонидан 28 та оғзаки мурожаатлар кўриб чиқилган.

Сирдарё вилояти божхона бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини узлуксиз қабул қилиш мақсадида, (0867) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефонлари” ҳамда Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш хонаси – “Халқ қабулхонаси” фаолият кўрсатмоқда.

Ҳисобот даврида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси раҳбариятининг сайёр қабул қилиш жадваллари асосида вилоятнинг шаҳар ва туманларида 3 маротаба сайёр қабуллар ташкил қилинди. Бундан ташқари, соҳавий тузилмалар ва божхона постлари томонидан аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва ТИФ қатнашчилари билан тизимли равишда мулоқот ўрнатиш мақсадида “Очиқ мулоқот” учрашувлари ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

А.Жайнаров

Мурожаатлар билан ишлаш

гуруҳи бош инспектори

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×