Error. Page cannot be displayed. Please contact your service provider for more details. (10)

Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 10

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

СИРДАРЁ СПОРТДА ҲАМ ИЛҒОРЛАР САФИДА БЎЛАДИ

5 Dekabr, 2017
47

Юртимизда эртамиз эгалари бўлган ёш авод вакилларининг ҳеч кимдан кам бўлмай ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратиб бериляпти. Бу борада болалар спорти таълим-тарбия тизимининг  ажралмас қисмига айлангани ниҳоятда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлаш жоиз.

2006 йили Сирдарё вилоятида 8 минг 795 нафар йигит-қиз спорт билан шуғулланган бўлса, бугунга келиб улар сони 16 мингга яқинлашиб қолди. Бу вилоятда ёшларнинг спортга бўлган эътибори йил сайин ортиб бораётганини кўрсатади, албатта.

Спорт баркамол авлодни тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, айниқса, уюшмаган ёшлар вақтини мазмунли ўтказишда ҳам асосий омилга айланди, десак хато бўлмайди.

Президентимизнинг 2017 йил 6 майдаги қарори асосида тасдиқланган 2017 йил манзилли дастурига кўра, Сирдарё вилоятида болалар спортини моддий-техник жиҳатдан яхшилаш мақсадида туманларда ҳам замонавий спорт иншоотлари қурилаяпти. Хусусан, Боёвут туман болалар-ўсмирлар спорт мактабида универсал спорт зали, Ховос туманида замонавий болалар спорти мажмуаси, Гулистон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида спорт мажмуаси ва Гулистон шаҳридаги болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги сузиш ҳавзалари ҳамда трамплинни реконструкция қилиш ишлари жадал олиб бориляпти.

Мазкур объектлар қурилиши ва реконструкцияси учун болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан 13,4 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилган. Шу ўринда 7 ноябрь куни Гулистон шаҳрида замонавий ёпиц сузиш иншооти – болалар сув спорти мажмуаси фойдаланишга топширилганини қайд этиш жоиз. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур мажмуада ёшларимиз сув спортининг бир неча турлари билан шуғулланиш имконига эга бўлдилар.

Бундай янгиликлар ва болалар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида  гап борганида, жамғарма маблағи ҳисобидан вилоятда 97 та спорт объекти қурилгани ва реконструкция қилинганини айтмоқчиман. Бундан ташқари, 48 та умумтаълим мактабига спорт заллари қуриб берилди. 12 та спорт иншооти , 3 та сузиш ҳавзаси, 5 та болалар спорт майдончаси, 15 та мусиқа ва санъат мактаби ҳамда 14 та спорт объектларида қурилиш ва реконструкция ишлари жадал олиб борилмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, сирдарёликлар азалдан меҳнаткашлиги, меҳмондустлиги билан ҳурмат қозонган. Кексалари дуогўй бўлса, ёшлари илмга чанқоқ. Шу боис ҳам яқин-яқингача нуфузли олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган талабалар орасида сирдарёлик ўғил-қизлар кўпчиликни ташкил этарди. Лекин афсуски, узоқ йиллар спорт соҳасида бунинг акси бўлди. Соҳага бўлган эътиборсизлик, етарли шароитлар яратилмагани сабаб спорт билан шуғулланиш оддий ҳавас, кунлик бадантарбиядан нарига ўтмади.

Бугун-чи? Бугунга келиб соҳага қаратилган жиддий эътибор, ёшлар учун яратилиб берилаётган кенг имкониятлар туфайли сирдарёликларнинг спортга булган муносабати ижобий томонга ўзгарди. Бошқача айтганда, вилоятимизда спорт соҳасида ҳам янги давр бошланди, десак хато бўлмайди. Буни вилоят спортчилари эришаётган муваффақиятларда ҳам кўриш мумкин. Улар айни пайтда Осиё ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда ҳам муносиб иштирок этишяпти.

Масалан, ўтган йили спортчиларимиз халқаро миқёсда ўтказилган турли турнир ва мусобақаларда 82 та олтин, 108 та кумуш ва 110 та бронза медалини қўлга киритдилар. Нуфузли мусобақаларда ғолибликка эришганларнинг аксарияти ёшлар экани эътирофга лойиқдир. Жумладан, боёвутлик Сарвиноз Қурбонбоева шахмат бўйича ўн тўртинчи марта Ўзбекистан чемпиони, деган юксак номга сазовор бўлди. Самандар Калонов Болгарияда шашка бўйича ўтказилган чемпионатда олтин медаль билан тақдирланди. Орзубек Шоимов эса бокс бўйича бир қатор халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашиб, юртимизга олтин медаллар шодаси билан қайтди.

2017 йил ҳам сирдарёлик ёшлар учун баракали келди, дейиш мумкин. Улар халкаро мусобакаларда 6 та, шундан, 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, Осиё чемпионатларидан 28 та, шундан, 8 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритдилар. Республика мусобақаларида эса 98 та олтин, 115 та кумуш ва 110 та бронза, жами  360 та медалларга эга бўлишди.

– Камтарона меҳнатимиз, спортда эришаётган ютуқларимиз шахсан Давлатимиз раҳбари томонидан рағбатлантирилаётгани кучимизга-куч қўшмокда, – дейди иқтидорли шахматчи Сарвиноз Қурбонбоева. – Биз спортчиларга кўрсатилаётган бундай эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирамиз. Бундан кейин ҳам халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, халқимиз ишончини оқлашга ваъда берамиз.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугун Сирдарёда боища соҳа ва тизимлар қатори спорт ҳам изчил ривожланаяпти. Она Ватанимиз довруғини дунёга таратишга бел боғлаган ёшларнинг орзу-умидлари, мақсадлари эса бугунги натижалар билан чекланиб қолмай, янада янги марраларни эгаллашдир.

Одил АБИЛОВ,

 болалар спортини ривожлантириш

жамғармаси вилоят филиали раҳбари

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
Fevral 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Yan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  


© 2010-2016 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×