Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 9

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

СЕН БАРИБИР МУҚАДДАССАН, АЁЛ!

9 Mart, 2018
255

Бизнинг юртимизда аёл, она ҳамиша эъзозланиб, қадрланиб келган. Дунёнинг ҳеч бир жойида бизнинг юртдагидек аёл муқаддас саналиб, шарафланмайди. Буни муҳтарам Президентимизнинг  хотин-қизлар куни муносабати билан   пойтахтимиздаги муҳташам саройда юртимизнинг турли бурчакларидан  келган  ижтимоий ҳаётда илғор,  меҳнат жамоаларида фаол, оилада  ибратли оналар, бекалар билан учрашувдаги табриги ва уларга билдирган самимий  фикрларини тинглаганимизда  яна бир карра амин бўлдик ва қалбимиз ҳаяжон ва қувончга тўлди.

Ушбу гўзал байрам  вилоятимизда ҳам кенг нишонланди.  Гулистон шаҳридаги “Наврўз” тўйхонасида вилоятимизнинг турли бурчакларидан  чорланган 600 нафарга яқин  аёлга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.  Меҳмонларни   ўктам йигитлар юзларида табассум ила кутиб олиб,  уларга қўлларидаги қип-қизил атиргулларни туҳфа  қилишарди. Бу кўринишдан меҳримиз товланди, юракларимиз ҳапқириб кетди.  Байрам қатнашчилари  файзли даврадан, тўқин дастурхон атрофидан жой олишди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев  мунис онажонлар,  қадрли опа-сингилларни қутлаб, уларга самимий истаклар билдирар экан,  кечагина пойтахтда бўлиб ўтган байрам тадбиридаги  давлатимиз раҳбарининг  мамлакатимиз аёлларига табриги, қалб сўзларини яна бир карра тилга олди.

– Вилоятимиздан икки нафар  эл ҳурматига сазовор бўлган, фаол ва  фидокор аёл Сабоҳат Зунунованинг “Дўстлик” ордени  ва «Қувонч» боғча-мактаб тарбиячиси Ольга Кокотованинг “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани ҳамда икки нафар истеъдодли ва иқтидорли  қиз Мадина Маъмирова ҳамда Гулчирой Исоқованинг Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганликлари ва уларга бу мукофотларни муҳтарам Президентимизнинг шахсан ўзи тақиб  қўйгани ҳаммамизни қувонтирди, – деди вилоят ҳокими. – Бизнинг аёлларимиз ана шундай ҳурмат ва эъзозга лойиқ.  Айниқса,  даврада 1000 ойни қаршилаган  табаррук момоларимизнинг борлигидан хурсандмиз. Биз уларга таъзим  қиламиз. Сизларга соғлик, бардамлик, дунёнинг барча шодликларини тилаймиз. Баҳорий кайфият  асло тарк этмасин. Азиз, опа-сингиллар биз сизларга суянамиз, сизлар борки, олам мунаввар, дунё нурафшон.

Шундан сўнг даврадаги барча аёлларга  вилоят ҳокимининг байрам туҳфалари топширилди.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўрибосари, республика Хотин-қизлар  қўмитаси раиси Танзила Норбоева байрам қатнашчиларини қутлаб, дил изҳорларини билдирди ҳамда бир гуруҳ   ижтимоий фаол, меҳнатда илғор, маҳалла ҳаётида фаол қатнашаётган хотин-қизларга республика Хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиқларини топширди.

Қутловлар, тилаклар куй-қўшиқларга уланди. Айниқса, таниқли санъаткор,  кулгу устаси Валижон Шамшиевнинг ичакузди ҳангомалари, қизиқ латифалари барчага  табассум улашди.

– Бундай тадбирдан завқ-шавққа тўйдим, – дейди  Ширин шаҳридаги Амир Темур номли маҳаллада яшовчи  оила бекаси  Шаҳодат Қурбоналиева. –  Вилоят ҳокимининг табригидан ҳаяжонга тушдим, қувончдан  кўзларимга ёш  келди. Шундай эътибор ва ҳурмат учун минг бора раҳмат.

– Эллик ёшга кириб, бу каби чиройли байрамни биринчи марта  кўриб турибман. Беш нафар фарзандим бор,  тақдир тақозоси билан  уларни  ёлғиз ўзим тарбиялаяпман. Шундай даврага таклиф этишгани учун маҳалламдаги фаоллардан, вилоят, туман ҳокимлигигидаги раҳбарлардан миннатдорман.

Бу каби  илиқ гаплар, дил  сўзларини ҳар бир иштирокчидан эшитиш мумкин эди. Байрам барчада катта таассурот  қолдирди.

 

Холида ПАРДАБОЕВА

 

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Sentabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Avg    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×