Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 8

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

САРДОБАЛИКЛАР ЎЗ ТУМАНЛАРИНИ ЖИНОЯТЛАРДАН ТОЗА ҲУДУДГА АЙЛАНТИРМОҚДАЛАР

4 Aprel, 2018
390

Сардоба туманида ўтган йилнинг дастлабки 3 ойида турли даражадаги жиноятлар сони 37 тани ташкил этган бўлса, бу йил бу кўрсатгич 25 тага камайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар пайшанба – профилактика куни сифатида белгилангани ва шу асосда тегишли тадбирлар амалга оширилаётгани жойларда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Сардоба туманидаги 20 та умумтаълим мактаби, 5 та касб-ҳунар коллежи, 15 та маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этиб бориляпти.

Ўтказилаётган профилактика тадбирлари давомида фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалалар жойида бартараф этиш чоралари кўрилиб, ҳал этилмаган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга 8 та тақдимнома киритилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида экстремистик оқимларнинг ёшлар таълим-тарбиясига салбий таъсири, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, майда безорилик, касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг дарсларга давомади, хорижга ноқонуний чиқишнинг оқибатлари ва жиноятчилик ҳолатларининг келиб чиқиши ҳамда уларнинг олдини олиш, фирибгарлик, ўғирлик каби масалалар ҳақида сўз юритилмоқда.

Ички ишлар бўлимида профилактик ҳисобда турувчи, илгари судланган 78 нафар ва оиласида мунтазам муаммолар бўлган 11 нафар фуқаролар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Паспорт-виза, доимий ёки вақтинча яшаш тизими бузилган 74 ҳолат аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди. Диний экстремистик оқимларга мансуб бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги тушунтирилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳар пайшанба – профилактика куни сифатида белгилангани ва шу асосда туман ҳокимлиги, прокуратура, маҳалла, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилаётган профилактика тадбирлари амалга оширилаётгани жойларда турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олишга хизмат қилаётир, – дейди Сардоба туман ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Аловиддин Файзиев. – Туманда ҳуқуқбузарликлар, майда безорилик ҳолатлари жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин камайгани ўтказилаётган профилактика тадбирлари ижобий самара бераётганидан далолатдир.

Профилактика кунида тумандаги “Бирлашган”, “Пахтакор”, “Файзиобод”, “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий этилгандан буён ҳисобда турган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбат, таълим муассасаларида “Давомат” тадбирлари ўтказилди, 3  минг 96 оиладаги муҳит ўрганилди. 164 паспорт-виза, битта доимий ёки вақтинча яшаш қоидалари бузилган ҳолат аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Ўтказилаётган тадбирларнинг катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар қандай жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ва омиллари кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқбузардар, уларнинг қариндош-уруғлари, маҳалладошлари иштирокида муҳокама қилинаётгани яхши самара бераётир.

Туманда 21 нафар вояга етмаганлар ҳудуддаги фаолият кўрсатаётган 15 нафар профилактика инспекторларининг доимий назоратида туради. Оила – таълим муассасаси – маҳалла – профилактика инспектори ҳамкорлиги вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, турли майда безориликларни олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётир. Ана шу ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган “Халқобод”, “Наврўз”, “Янгиқишлоқ”, “Бирлик”, “Отаюрт”, “Юртдош”, “Дўстлик”, “Бўстон” ва “Пахтакуор” маҳаллаларида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирорта ҳам жиноят содир этилмади.

– “Бирлик” маҳалласида истиқомат қилаётган 1 минг 521 нафар аҳолининг 42 фоизини ёшлар ташкил этади, – дейди туман ИИБ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш профилактика инспектори, лейтенант Зафар Набиев. –Фарзандларимизнинг бўш вақтларини қандай ўтказишлари ҳар бир ота-она, мактаб жамоаси, маҳалла фаоллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан ҳам профилактик тадбирларида шу мавзуга алоҳида эътибор қаратиб, ота-оналарга атрофлича тушунтириш ишларини олиб бораяпмиз. Маҳалла, таълим муассасаси, ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Ишимизни “Менинг ҳудудимда жиноят содир этилмайди” шиори остида олиб бораяпмиз.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш, ҳар бир сардобалик ўқувчи-ёшнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ҳудудда нафақат ёшлар, балки барча ёшдагилар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хуллас, сардобаликлар ўз туманини жиноятлардан тоза ҳудудга айлантиришга астойдил бел боғлашган.

 

Абдужалол ҚАЮМОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyun 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« May    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×