Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 4

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

САРА ВА МАРД ЁШЛАР – ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА

14 Fevral, 2018
68

Мирзаобод туманидаги вилоят мудофаа ишлари бошармасига қарашли чақирув пунктида йигитларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, мудофаа ишлари, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Маҳалла”, “Нуроний” хайрия жамоат фонди вилоят бўлинмалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, ўзини ўзи бошқариш органлари, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тантанали маросимда, Президентимиз раҳнамолигида Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ҳамда техникага эга миллий армиямиз мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати экани таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида вилоятда муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Йигитларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлашда жойлардаги мудофаа ишлари бўлимлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда олиб борилаётган маънавий-тарбиявий ишлар, айниқса, муҳим аҳамият касб этаётир.

Тиббий кўрик, тест синови, жисмоний тайёргарлик ҳолати танловларида ўтиш балини тўплай олган чақирилувчиларнинг рўйхати мудофаа ишлари шаҳар, туман бўлимларида шакллантиилиб, осиб қўйилган.  Ўқув муассасалари ҳамда ўзини бошқариш органларида навбатма-навбат, белгиланган график асосида муддатли ҳарбий хизматга чақирилувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашувлар ўтказиб борилаяпти. Бу тадбирларда уларга муддатли ҳарбий хизмат ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат бўйича тартиб-қоидалар атрофлича тушунтирилмоқда. Ҳарбий қисм ва муассасаларда яратилган шарт-шароитлар, ҳарбийларга берилаётган имтиёзлар, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида атрофлича маълумот берилаётир.

– Бу учрашувларни ташкил этишда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, мудофа ишлари бўлимлари, хотин-қизлар қўмтаси, “Маҳалла”, “Нуроний” хайрия жамоат фонди вилоят бўлинмалари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар жалб этилган, – дейди вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи, подполковник Баҳром Қосимов. – Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш замонавий талаблар асосида ташкил этилган. Бўлажак аскарларни тиббий кўрикдан ўтказаётган малакали шифокорлар барча зарур тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Чақирилувчилар шу ернинг ўзида дерматолог, жарроҳ, стоматолог, лор, асаб тизими, кўз ва бошқа касалликлар шифокорлари кўригидан ўтиб, ҳар томонлама соғлом деб топилгач, жисмоний тайёргарлик ва тест синовларини топширишаяпти. Бу эса ўз навбатида, Қуролли Кучларимиз сафига ҳар томонлама соғлом, баркамол ва сараланган ёшлар шаклланаётганидан далолат беради.

Йигитларимизнинг ҳарбий соҳага қизиқиши таълим тизимида жорий этилаётган чақириққача ёшларни тайёрлаш фанини ўқитиш жараёнида шаклланади. Бу фан ўқитиладиган академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида дарсларнинг сифатли ўтилишига, ёшларнинг ҳарбий тартиб-интизом, қурол-яроғдан фойдаланиш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини бойитишга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Мирзаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини аъло баҳоларга битирган Шаҳзод Ўрмонов олти йилдан буён спортнинг қўл жанги тури билан шуғулланади. Бир неча бор вилоят чемпиони, Ўзбекистон чемпионати совриндори бўлган.

– Компьютерни яхши ўзлаштирганим, устоз-мураббийларимнинг доимий ўгитлари, спорт билан мунтазам шуғулланганим жисмоний тайёргарлик синовларидан юқори балл тўплашимни таъминлади, деб ўйлайман, – дейди муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Ш.Ўрмонов. – Ватан олдидаги йигитлик бурчимни ўташ бахтига мушарраф бўлганимдан бахтиёрман.

Бўлажак аскарларга ҳарбий кийим-кечак тарқатилиб, вилоят ҳокимлиги томонидан кундалик эҳтиёж буюмлари ва эсдалик совғалари, кўрик ва танловлар давомида муддатли ҳарбий хизматга чақирилганларга бош-қош бўлиб турган офицер ва шартнома асосида хизмат қилаётган сержантларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

– Мен бахтиёр онаман, чунки ўғлим Шоҳрухжон жисмонан соғдом, ақлан комил ва билими етук инсон бўлганлиги учун ҳам муддатли ҳарбий хизматга чақирилди, – дейди муддатли ҳарбий хизматга чақирилган Шоҳрух Умурқуловнинг онаси, Ховос туманида истиқомат қилувчи Муқаддас Турдиқулова. – Фарзандимни ҳарбий кийимда кўриб, кўзимдаги қувонч ёшларини, қалбимдаги ҳис-ҳаяжонни сўз билан ифодалашим қийин. Унинг Ватанга қанот бўла оладиган мард ва сара йигитлар сафида экани мен учун улкан фахр. Мамлакатимиз Президенти, Қуролли Кучлар Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевга барча бўлажак аскар оналари номидан, фарзандларимизга яратиб берилган шарт-шароитлар учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Буларнинг барчаси миллий армиямиз тизимида амалга оширилган туб ислоҳотлар, Президентимиз раҳнамолигида мудофаа ишлари бўлимларининг йиғин ва чақирув пунктлари инфратузилмасини ривожлантириш, моддий-техник ашё ва тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланишини янада яхшилаш, чақирув ёшидаги йигитларни армияга тайёрлаш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг тўлақонли самарасидир.

Тантанали маросим ниҳоясида муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, концерт дастури намойиш этилди. Сўнгра Гулистон темир йўл вокзалидан сирдарёлик йигитлар муддатли ҳарбий хизматга жўнаб кетишди.

Абдужалол ҚАЮМОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Murojaatlar statistikasi

2017 yil 4 chorak

2017 yil yillik

Videolavha
 
May 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×