Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 9

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ПАРТИЯ ПЛЕНУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

10 Avgust, 2017
264

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси вилоят Кенгашининг навбатдаги  XI  пленуми бўлиб ўтди.  Пленумда ЎзМТДП вилоят кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари депутатлари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқиб,  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг устувор вазифалари тўғрисида” ЎзМТДП вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Шерзод Нурматов маъруза қилди.

– Мафкуравий, маънавий-маърифий соҳада  бажарилган ишларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, ҳали амалга оширишимиз керак бўлган ишлар жуда кўп. Тўғрисини айтиш керак, биз тадбирлар ўтказиш билан ўралишиб қолдик. Ўтказилган тадбирлар эса  ўз натижасини тўлиқ кўрсата олмади. Тадбирни ҳар бир туман, шаҳар ёки вилоят ҳудудидаги у ёки бу ташкилот, муасссасада  ўткир муаммо мавжудлигини аниқлаб, ўрганиб, таҳлил қилиб,  унинг ечимини топишда кўмакчи бўлиш мақсадида ўтказиш керак. Масалан, Гулистон туманида ўз жонига қасд қилиш ёки Мирзаобод туманида уюшмаган ёшлар ўртасида ишсизлик муаммоси бор. Тадбирларни ана муаммолар ва уларнинг ечимига бағишлаб ўтказиш керак. Энг асосийси, ўтказилган тадбир ўз натижасини бериши зарур. Ана ўшандагина фуқарорлар онгига маънавий-маърифий жиҳатдан тўғри таъсир қилган бўламиз. Партиянинг маънавий кучи ҳам ана шунда сезилади,  – деди  Шерзод Нурматов.

Пленумда партиядан сайланган  61 нафар депутат ва 11 та депутатлик гуруҳининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Ўтган олти ой давомида 16 нафар депутат бирор бир ташкилотга депутатлик сўрови юбормаганлиги, юборилган  сўровларнинг айримларига мансабдор шахслар жавоб бермаганлиги айтилди.

Партия кенгашининг  “Аёллар қаноти” ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёллар бандлигини таъминлаш, аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, урф-одат ва анъаналар тарғиботи, тўй ва маросимларни камчиқим ўтказишни таъминлаш борасида ҳам қатор бажарилиши  керак бўлган вазифалар мавжудлигини айтиб ўтди.

Кузатишлар  партия вилоят Кенгаши аъзолари,  туман, шаҳар  кенгашлари раислари ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги партия гуруҳлари раҳбарларининг   ОАВларда чиқишларининг аҳволи қониқарсиз даражада эканлигини кўрсатмоқда.

Маъруза юзасидан бўлган музокараларда  вилоят депутатлик гуруҳи раҳбари Норбобо Соатов, халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутати Барно Алимова, ЎзМТДП Гулистон тумани кенгаши раиси Ҳафиза Юлчиева, ЎзМТДП Мирзаобод тумани депутатлик гуруҳи раҳбари Раҳмонали Атахановлар сўзга чиқиб, жорий йилнинг 12 июлида бўлиб ўтган видеоселекторда муҳтарам Юртбошимиз томонидан партия фаолияти   очиқ ва аччиқ танқид қилинганлигини, энди ишни ташаббускорлик ва талабчанлик асосида ташкил этишларини айтдилар.

Пленумда маърузада белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш юзасидан “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгашининг чора-тадбирлар Дастури ишлаб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

 Сабриой МАЛЛАЕВА,

ЎзМТДП вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyul 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×