Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 7

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ПАХТАЧИЛИКДА БОЁВУТНИНГ ЎЗ ТАЖРИБАСИ БОР

10 Noyabr, 2017
196

Қишлоқ  хўжалигини механизациялаш, пахта навларини тупроқ  шароитига қараб тўғри жойлаштириш борасида олиб борилаётган изланишлар ўзининг  юксак  самараларини бераётир. Айниқса мўл  ва  юқори ҳосил  етиштиришда деҳқонларнинг омилкорона иш юритиб, ер унумдорлигини яхшилашга алоҳида  эътиборни  қаратаётганликлари эришилаётган  ютуқларни янада  мустаҳкамлаяпти.  Сертола,  саноатбоп пахта навларини  кўпайтириш  борасидаги изланишлар  Ўзбекистон  пахтасининг дунё бозорида нуфузини янада  оширмоқда.

Мамлакатимизда чиндан  ҳам  юқори сифатли,  харидоргир пахта  етиштириш борасида тўпланган тажрибалар  йилдан йилга оммалашиб бораяпти. Жорий  йилда ҳам пахтадан  мўл  ҳосил  етиштириш мақсадида кўп изланишлар олиб  борилди. Ғўза касалликларига қарши  кескин чоралар кўрилиб,   экинни озиқлантириш,  суғориш  ва  парваришлашда  агротехник тадбирларнинг изчил амалга оширилганлиги, минерал ўғит ва бошқа  препаратларни дала бошигача  етказиб  беришда  алоҳида тизим  яратилганлиги далаларда   мўл  ҳосил етиштирилишига  асос  бўлди. Энг муҳими, кейинги йилларда ғўзани озиқлантиришда суспензиядан унумли  фойдаланилаётганлиги, экинни  қўшимча  озиқлантиришда  “шарбат” усулига катта эътибор  қаратилаётгани ғўзаларнинг сершох, серкўсак бўлиб ўсишини таъмин  этаётир.

Куз  ва  қиш ойларидаги  заҳматли  меҳнат, экиш-тикиш  ва парваришлаш даврида   кўрилган тадбирий-чоралар  натижасида аҳдига содиқ, ҳар  соҳада  омилкор  Боёвут тумани пахтакорлари  бу йил 16900 гектар  майдонда   мўл  ва  юқори  сифатли пахта   етиштирдилар. Туманда пахта ҳосилдорлигини янада ошириш, ер  шароитига  мос  навларни  тўғри  танлаб  жойлаштириш, энг  муҳими,  парваришда илғор тажрибаларни  қўллашга  катта аҳамият  берилаётганлиги  самарасида далаларда   мўлжалдагидан ҳам  зиёд ҳосил  тўпланди. Айниқса, кўплаб  фермерлик  жамоаларида чигитни пуштага экиш тажрибаси  қўлланаётганлиги аввало  майдонларда  текис кўчат яратилишига асос  бўлаётир. Яганалаш, ғўза баргини чилпиш, тўктириш тадбирларининг қулай агротехник  муддатларда ўтказилганлиги  эса  ғўза   майдонларида  юқори ҳосил тўпланишига катта имкон берди. Энг муҳими,   майдонларда нам  етарлилиги,  ортиқча сув  ғўзанинг ғовлаб, ҳосилга путур етказиши мумкинлигини  яхши тушунган пахтакорлар терим  олдидан экинни суғормаслик лозим деган қарорга келдилар. Бу йилги шароитда ана шу омилкорлик, тажриба боёвутликларга жуда қўл  келди. Кўсаклар текис очилиши ҳисобига  пахтани  қисқа  вақтда йиғиб-териб олишди.  Экин талаби,  ер  шароитидан келиб чиқиб  бунга амал  қилмаган, пахта тош босади дея хом хаёлга борган, терим  олдидан  охирги  суғоришни ўтказган айрим туманларнинг деҳқонлари эса ана шу хатолик туфайли  кузга келиб ярим  ҳосилни бой  беришди.

Туманда  йиғим-терим ишлари  уюшқоқлик  билан  олиб  борилди. Етиштирилган ҳосилни  тезу  соз йиғиштириб  олишда кўпминг сонли ҳашарчилар, уюшмаган аҳолидан  ташкил  топган терим отрядлари – гуруҳлари аъзолари, маҳалла фаоллари айниқса, ғайрат-шижоат  кўрсатдилар. Йиғим-терим   мавсумида 70 дан  ошиқ машиналар кучидан    тўла  қувватда  фойдаланилди. Буларнинг  самарасида Боёвут  тумани пахтакорлари  вилоятда биринчи  бўлиб давлатга пахта сотиш  шартнома  режаларини барвақт  ошириб бажардилар.  Қабул  масканларига                 45 минг 600 тоннадан  ортиқ  хом  ашё топширилди.  Ана шу ҳосилнинг 90 фоизи юқори  навларга ўтказилди. Эришилган ютуққа Н. Маҳмудов ,        У. Юсупов, Навоий номли,  “3-Боёвут”, “1- Боёвут”, “ Ғаллакор”, “Наврўз” сув  истеъмолчилари уюшмаларининг пахтакорлари  муносиб ҳисса қўшдилар. Айниқса,   бу йилги  мавсумда   байроқдорлик қилган                 “Санжарбек Жўраев”, “Нодирбек  Адҳамбек Санжар”, “Жумаев  Шокиржон Зокирович”, “Жўраев Одилбек  Жўрабоевич”, “Жўрабек Жуманазар  ўғли” фермер хўжаликларининг пахтакорлари гектаридан 36- 40 центнердан сифатли хомашё  йиғиб-териб ҳар қандай шароитда  ҳам  мўл ҳосил етиштирш  мумкинлигини амалда  исботладилар.   Бу илғор  фермер  хўжаликларининг  пахтакорлари  ёз ўта иссиқ келган, кўсак  қуртлари  ҳосилга катта талофат  етказиши мумкин  бўлган шароитда ҳам  далаларда тўпланган ҳосилни тўлиқ  сақлаб  қолдилар. Йиғим-теримда ҳам  улар фидоийлик  кўрсатиб, эл -юрт  олдидаги  ваъдаларини ёруғ юз  билан  уддаладилар.

Шуниси эътиборлики, бу йил  туманда ғўзани  машинабоп  қилиб ўстиришга ҳам  алоҳида масъулият билан  ёндашилди.   Терим  машиналари йиғим-терим суръатини ошириш  билан  бирга фермерларнинг миллион сўмлаб маблағи тежалишини ҳам таъмин  этди. Жорий  йилнинг  ўзида туманда 70 дан  ошиқ техника кучидан оқилона фойдаланилиши, машина теримига  кенг иш “фронти” яратиб  берилиши ҳисобига 3000 тоннадан  ошиқ  пахта агрегатлар бункеридан  бўшатилди. Қўйдимурод  Маликов, Хайрулла  Бойзоқов, Абдуқаҳҳор  Холбоев  каби операторлар йиғим-теримда барчага ибрат  бўлдилар. Уларнинг ҳар бири  бу йилги  мавсумда   машинада  80-100 тоннадан    пахта  териб, туман  рахта хирмони юксалишига  катта улуш  қўшдилар.

– Бу йил етиштирилган ҳосилнинг ҳаммасини  машиналар ёрдамида йиғиб- териб  олдик, – дейди “ 3  -Боёвут” СИУ ҳудудидаги “ Санжарбек Жўраев” фермер  хўжалигининг раҳбари Носиржон  Жўраев. – 25,8  гектар  майдоннинг ҳар  гектаридан 40  центнердан пахта топширдик. Ҳосилнинг ҳаммаси юқори навга ўтказилиши баробарида   машина терими ҳисобига    қўл  теримига сарфланадиган 10 миллион сўмга яқин маблағни тежаб қолдик. Барча майдонга    сертола,  саноатбоп “ Султон” навини эккандик. Бу  нав шўр ерга чидамлилиги, пишиш фазаси  даврида кўп  сув  талаб  қилмаслиги, ҳар  тупда 20- 25 тагача тўқ кўсак тўпланиши билан бизнинг  эътиборимизни  тортди.   Навларнинг тўғри танлаб,  жойлаштирилаётгани аввало фермерлар   эришаётган  ютуқларнинг биринчи асоси деб ўйлайман. Давлатимиз раҳбари томонидан  фермерларга бу борада  кўрсатилаётган ғамхўрлик   ва  катта  эътибор эса ишимиз  муваффақиятини таъминлаяпти.

Боёвутликларни чиндан ҳам деҳқончилик мактабини яратган омилкорлар дейиш  мумкин. Чунончи,  ҳозирда ҳам  ўз  шуҳратини йўқотмай  келаётган  “Ан Боёвут- 2” нави ҳам илк  бор  мазкур туманнинг   “ 1 -Боёвут” сув  истеъмолчилари уюшмаси далаларида яратилиб, синовдан ўтказилганди. Ҳозирда ҳам Боёвутда бу  каби истиқболли навлар  синовдан ўтказилиб, улардан мўл  ва  юқори ҳосил етиштириб келинмоқда. Туман  деҳқонларининг навларни синаш, тажрибадан ўтказиш, юқори  ҳосил  етиштириш соҳасидаги омилкорликлари    Боёвут шуҳратини янада оширмоқда. Яна  ҳам  ибратлиси, қабул  масканлари, қайта  ишлаш  корхоналарига  топширилган янги ҳосил   қайта  ишланиб, улардан  сифатли  тола  олинаётир.  Айни  вақтда  Боёвут  пахта тозалаш  заводида янги  ҳосилни қайта ишлаш аллақачон авж  олдириб  юборилди. Корхонада  кунига 120-150  тонна  паҳта  қайта  ишланиб,  улардан 45-55  тонна  сифатли  тола олинаётир. Пахтнинг  толалик даражаси 34-35  фоизни ташкил  этаяпти. Ана  шу  сифат  кўрсаткичи ҳам Боёвут  пахтасининг    харидоргирлигини таъмин  этади.

                                                 Бозорбой БЕКМУРОДОВ

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyul 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×