
Жорий йилнинг 9 июль куни Боёвут тумани Истиқлол маҳалласида ”Аҳоли ва хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, оналар ва гўдаклар ўлими каби салбий ҳолатларни олдини олиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин -қизлар қўмитаси раиси Д.Уралова, барча туман ва шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмитаси раислари, Боёвут туманидаги маҳаллаларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудираси, потранаж ҳамширалар ҳамда маҳалланинг фаол аёллари иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига тумандаги 1-оилавий поликлиника иш фаолияти ҳамда она ва бола саломатлиги учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.
Шундан сўнг тумандаги Истиқлол маҳалласида яшовчи Отамуродов Шарифжон хонадонига ташриф буюришди. Хонадондаги сарамжон-саришталик, озодалик, ободликни кўриб меҳмонларнинг баҳри дили очилди. Айниқса, хонадон эгаларининг аёлларга, келинларга бўлган эътибори кўпчиликни хайратлантирди. Келинларни ҳомиладорлик пайтида оила аъзолар томонидан қўллаб-қувватланиши, яхши парваришланиши натижасида фарзандларининг соғ-саломат вояга етаётганлиги семинар иштирокчиларига намуна тариқасида кўрсатилди. Бундай амалий семинарларнинг ўтказилиши аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга хизмат қилади.
Вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар
масалалари бўйича бош мутахассиси
Н.Ғафурова