Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 24

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

МЕҲР ВА ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

19 Dekabr, 2017
207

 

Вилоят ҳокимлигида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 6 декабрь куни «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан авф этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан жазолари авф этилган  фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни  вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев олиб борди.

Мазкур Фармонга асосан вилоятимиз бўйича 75 нафар фуқаро афв этилган.

– Халқимизнинг кечиримлилик, бағрикенглик каби инсоний фазилатлари акс этган ушбу Фармонга асосан барчангиз авф этилдингиз. Барчангиз энди  бошқа фуқаролар сингари озод ва эркинсизлар, – деди вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев. – Сизлар ва оилаларингиз билан бугунги учрашувимиздан мақсад –  оилаларингиз билан танишиш, кўнглингизни сўраш, рўзғорингиздаги камчиликларни аниқлаш ҳамда  оилаларингизга, фарзандларингизга Янги йил совғаларини топширишдан иборат. Президентимиз айтганларидек: “Инсонларнинг дард-у ташвишларини ўйлаб яшаш, одамийликнинг энг олий мезонидир”. Мулоқот давомида қандай муаммоларингиз бўлса,  юракларингиздагини бемалол айтинглар, сизларнинг ҳаётда яна тинч ва бахтиёр яшаб кетишларингиз учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Шундан сўнг вилоят ҳокими  авф этилганлардан бирма-бир қаерга ишга жойлашганини, оиласидагиларнинг, ўзларининг, фарзандларининг кайфиятлари,   рўзғорларидаги камчиликлар билан қизиқди. Туман ва шаҳарлар ҳокимларидан уларни ишга жойлаштириш, саломатликларини тиклаш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида сўради. Кам таъминланган оилаларга қиш мавсумида кўмир ажратиш, моддий жиҳатдан кўмак бериб туриш, уларнинг ҳолидан тез-тез хабар олиш вазифаларини юклади. Уларнинг оилаларига Янги йил байрамини нишонлаш учун турли нозу неъматлардан иборат озиқ-овқатларни, фарзандларига аталган Янги йил совғаларини топширди.

Мулоқотлардан маълум бўлдики, уларнинг ҳаммаси касбларига хос, қизиққан йўналишларида, ўзлари танлаган жойларга ишга жойлаштирилган.

Учрашувда шунингдек, вилоят прокурори Равшан Машарипов сўзга чиқиб, ушбу Фармонинг моҳияти ҳақида тушунчалар бериб, авф этилганларга  ғамхўрлик қилинаётгани, бу  меҳр ва эътибор уларни ҳаёт йўлларида энди оғишмай, бошқа жиноят қилмасликларига ундашига ишонч билдиради.

Авф этилганлар номидан сўзга чиққан Эҳром Муҳаммадиев  кўнглидагиларини шундай ифодалади:

– Мен диний маълумотим етарли бўлмагани учун, диний экстримизм ғоясини тарғибот қилувчилар тузоғига тушиб қолдим. Жазо муддатини ўташ даврида оқу-қорани ажратдим, ислом динида ёвузлик, бузғунчилик, кишилар ҳаётига хавф солиш мутлақо қораланишини  тушуниб етдим. Қилмишимдан қаттиқ пушаймонман. Гуноҳимни афв этганлари учун Президентимизга минг бор ташаккур, энди жиноят кўчаларига қайрилиб ҳам қарамайман. Бутун куч қувватимни фарзандларим тарбиясига бағишлайман. “Жаҳолатга қарши-маърифат билан курашиш” ақидасига амал қилиб яшашга ваъда бераман.

Учрашув сўнгида вилоят ҳокимлиги ошхонасида авф этилганлар байрам дастурхонига таклиф этилдилар. Бу ерда ҳам вилоят ҳокими уларни яна бир бор эркинликка чиққанликлари, Янги йил байрами билан қутлаб, келгуси ҳаётларида бахт-саодат тилади.

Биз афв этилганларнинг айримлари билан суҳбатлашиб, уларнинг орзу-армонлари, кўнгил кечинмалари билан қизиқдик.

– Ёлғиз ўғлим Толибжон ишхонасида жиноятга қўл уриб,  қамалиб қолди, – дейди боёвутлик онахон Каромат Шерназарова.- Боламнинг доғи-куйигида қанча дард орттирдим. Ҳаммасидан қийини унинг тўрт нафар фарзандининг “Дадам қачон қайтади” деган саволларига жавоб тополмай, уларнинг кўзларига боқолмаслигим бўлди. Кунлар йиллардай узоқ бўлиб кетди, Президентимизни умрим борича дуо қиламан, ўғлимни авф этдилар. Оиламизга қайтадан бахт, ҳаловат кирди, кўзларимга уйқу инди. Невараларимни айтмайсизми,  отаси-да, бири қўйиб-бири бўйнига осилади. Бугунги совғаларни олиб борсак, улар қандай суюнишар экан-а? Тўққиз ой давомида ўғлим ҳам вазминлашиб, ўйчан бўлиб қолибди. Ҳар гапида мендан чектирган азоблари учун кечирим сўрайди.

– Мен қилган жиноятим учун  қамоқда узоқ ўтирдим. – Бу орада ўғлим Элдор 10 ёшга, қизим Озодахон 7 ёшга кирди, -дейди сирдарёлик Эҳром Муҳаммадиев. – Улар ҳарфларни ўрганишлари ҳамона менга хат ёзишни бошладилар. Юрагимни пушаймонлик, афсус, надомат ўртайверарди. Мен Президентимиздан кечирим сўрайман. Бағрикенглик шу қадар бепоён бўлармикан? Мендай ғофил бандаларга шунчалик ғамхўрлик, мурувват, саховат кўрсатилиши, юрагимдаги эзгуликларни ўстирмоқда. Ота бўлиб, неча йиллар фарзандларимни байрамларда хурсанд қилиш насиб этмаган эди. Манна, бугун уларга совғалар  олиб бораман, оилам даврасида яхши тилаклар билан Янги йилни кутаман.

– Кейинги пушаймондан фойда йўқ, лекин у бошқа оналарга сабоқ бўлар, – дейди янгиерлик онахон Раънохон Мирҳамидова. – Икки нафар ўғлим бор. Рўзғоримиз бут, турмушимиз фаровон эди. Ўртоқларининг қизиқтиришларига учиб, ўғлим Россияга ишга кетди. Оёқларига ёпишиб олсам, йиғлаб йўлларини тўссам бўлмасмиди? Болаларингизнинг дўстлари ким, уларнинг машғулотлари билан албатта, қизиқинг. Россияга қурувчиликка ишга кетган ўғлим Музробжон бир гуруҳ диний экстримистларнинг домига тушиб қолган. Қанча азобли кунларни бошдан ўтказдик. Президентимизга минг раҳмат, ўғлимни афв этдилар. Ишга жойлаштиришди. Мана шунча яна совға-саломлар беришди. Адашган, болагинамни бошини силашди.

Суҳбатимизга келиб қўшилган   ховослик Олег Бекузинь, сайхунободлик Алижон Мавлонов, Жалолиддин Исмоилов, мирзаободлик Рустамжон Шукуров,  Азизбек Муҳаммадиев сингари  ўнлаб авф этилган фуқаролар янги йил арафасида уларни озодликка чиқариб, хонадонларига бахт ва шодлик ато этган Президентимизга ташаккурлар айтдилар, қайтиб хато қилмасликка ваъда бердилар.  Ҳа, ҳаётдаги энг ноёб туйғу қадрдир. Авф этилганларнинг фуқаро сифатида қадрланганидан, кўрсатилаётган ғамхўрлик, мурувватлардан кўнгиллари қувончга тўлганлиги чин. Бундан буён уларнинг ҳаёт йўлларида сира-сира адашмаслигига ишонгимиз келади.

 

Дилором ИСМАДИЁРОВА

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Avgust 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×